Ҳаётий суратлар қиёфаси
Бугун, 25 июнь куни Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси ва Тошкент фотосуратлар уйи билан ҳамкорликда илк бор “Бири Қуёш, бири Ой” номли фотокўргазма ташкил қилинди.
Кўргазмада мамлакатимизнинг турли ҳудудларида хизмат қилаётган божхона ходимлари ота-оналарининг 100 дан зиёд фотосуратлари намойиш этилмоқда.
Суратлар орқали томошабинлар ҳар бир божхона ходимининг ортида турган оддий, самимий, танти, меҳнаткаш ота-онаси билан юзма-юз келишади, улар билан хаёлан суҳбат қуришади. Кўргазма касбий ва хизмат талаблари боис боис жамоатчиликка кўп ҳам кўриниш беравермайдиган божхона ходимларининг шахсий ҳаётига инсоний назар ташлаш имконини беради, уларга маънавий таянч бўлиб турган ота-оналарнинг жамиятга қўшаётган беқиёс ҳиссасини намойиш қилади.
Улар деҳқон, боғбон, шифокор, ўқитувчи, ҳунарманд, санъаткор, ҳарбий – хуллас турли соҳа вакиллари, турли миллатга мансуб, турли жойларда истиқомат қилишади. Аммо, уларни бирлаштириб турувчи умумий жиҳат ягона – барчаларининг фарзандлари мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилишмоқда.
Таъкидлаш жоизки, кўргазмада намойиш қилинаётган фотосуратларни Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг ҳудудлардаги ҳаваскор тасвирчилари кадрга муҳрлашган.
Тадбирнинг “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” арафасида ўтказилишининг сабаби ҳам аслида шунда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0