Қўшработда илк бор "Майиз сайли" бўлиб ўтмоқда
Ishonch.uz нинг Самарқанд вилояти мухбирига кўра, айни пайтда ушбу сайлда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ўттиздан ортиқ тадбиркорлар, боғбонлар, фермерлар, агросаноат мутахассислари ва экспортёр корхоналар ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқда.
Республикадаги майиз етиштириш йўналишда “базавий” туман мақоми берилган ушбу ҳудудда “Қўшработ-Агро Стар” МЧЖ фаолияти ташкил этилиб, у асосан Иштихон, Ургут қолаверса, қўшни Хатирчи туманлари майиз етиштирувчилари бошини қовуштириб келмоқда.
Тумандаги 5 минг гектардан зиёд узумзорлардан жорий йилда баракали хирмон кўтарилди. Мўътадил иқлим экологик тоза майиз етиштириш имконини берди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0