Валюта UZS
  • USD

    12 123.3851.35

  • EUR

    14 094.6477.81

  • RUB

    149.191.18

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 12-October

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • Yakshanba, 12

    +17 +20

  • Dushanba, 13

    +15 +20

  • Seshanba, 14

    +15 +20

  • Chorshanba, 15

    +14 +20

  • Payshanba, 16

    +17 +20

  • Juma, 17

    +15 +20

  • Shanba, 18

    +16 +20

  • Yakshanba, 19

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қурилиш келажаги: моҳир ғишт терувчилар мусобақаси ўтказилди

Бугун ажойиб танлов-мусобақанинг гувоҳи бўлдим. Қандай дейсизми?
Фото репортаж
525 16:27 | 10.06.2025 16:27

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши қурилиш йўналишида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” кўрик танловини ўтказди. Унда Республикамиздан келган 28 нафар қурилиш, архитектура йўналишида таҳсил олаётган, меҳнат қилаётган ёшлар иштирок этди. Мақсад иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, уларнинг касбга қизиқишини янада ошириш.

Мусобақада иштирокчилар дастлаб назарий билимларини синовдан ўтказиб тест ечишди. Кейин амалий топшириқ бажаришди. Унда бир гуруҳ ёшлар брусчатка теришган бўлса, яна бир гуруҳи ғишт теришди.

Якунда ўз ишининг энг моҳир усталари аниқланди. Уларга транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Бизга манзур бўлгани, касб эгалари учун қизиқарли ва ўз ишига муҳаббатини оширадиган мусобақа ташкил этилгани бўлди. Ёшлар билан суҳбатлашганимизда улар катта қизиқиш билан келганини, шу каби танловлар уларни ўз устида кўпроқ ишлашга ундашини таъкидлашди. 

Зебо Намозова, 

Қувонч Тўраев,

Ishonch.uz

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Фотогалерея:
0 2779 18:11 | 16.02.2024
Қишлоқда ёз
0 2089 12:27 | 10.07.2024
Қашқадарёда куз
0 1905 11:04 | 20.10.2024
Ботаникада куз
0 1880 11:33 | 22.10.2024
Куз — гўзал фасл
0 1830 10:51 | 27.10.2024