Хоразмда «опий» савдосининг олди олинди
Ҳазорасп тумани “Карвак” маҳалласида темир йўл кесишмаси олдида турган шахс "Хавфсиз ҳудуд" тезкор-профилактик тадбири доирасида хизмат олиб бораётган ички ишлар бўлими ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли текширувга таклиф этилган.
Текширув жараёнида аниқланишича, Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи, 1969 йилда туғилган Б.Х. спорт сумкасидаги умумий вазни 3 кг 595 грамм бўлган "опий" гиёҳвандлик воситасини "мижоз"га топшириш учун кутиб турган бўлган.
Гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилган ва мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0