Самарадаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Жабрланганларга кўмак кўрсатиш мақсадида дипмиссия вакиллари воқеа жойига етиб боришган.
Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси 2024 йил 8 апрель куни Самара вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Самара вилоятидаги Урал-Муханово трассасида содир бўлган. Чимкент-Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 йўловчи бўлган.
“Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб боришди”, – дейилади расмий хабарда.
Маълумот учун, ЙТҲ оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 20 га яқин киши жароҳат олиб, тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0