Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +21 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +20 C

  • Payshanba, 16

    +23 +20

  • Juma, 17

    +29 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +21 +20

  • Seshanba, 21

    +21 +20

  • Chorshanba, 22

    +23 +20

  • Payshanba, 23

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Телефондаги сирлар ошкор қилинмоқда...

Бу воқеа Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида рўй берди. 17 ёшли  Меҳринисо (исмлар ўзгартирилган)нинг қувватлантиришга қўйилган телефони  кечаси у яшайдиган хонадан ўғрилаб кетилди. Кўп ўтмай ундаги Меҳринисо йигитлар билан тушган барча суратлар ва видеолар Инстаграм орқали намойиш этила бошланди.
Ҳодиса
554 15:04 | 30.03.2024 15:04

Айни ҳолат кейинчалик ҳам давом эттирилиб, икки дугонасининг шахсига оид «янгилик»лар ҳам узлуксиз бериб борилди. Изоҳ сифатида «Энди кўрасан ўйин қандай бўлишини. Битта-битта жавоб берасан ҳали» қабилидаги таҳдидлар ҳам битилди.

Бундай қабиҳликка қўл урганлар ҳали-ҳануз топилгани йўқ. Чунки қизлари бадном қилинаётгани ота-оналарининг парвойига келгани ҳам, улар жиноятчини топиб, жазолаш хусусида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат этишгани ҳам йўқ.


— Мен аслида жиянимнинг дугонаси саналмиш Меҳринисони яқиндан танимайман, — дейди Зулайҳо исмли қиз. — Ўша оқшом зарурат юзасидан уникида тунадик. Меҳринисо ўғил болалар билан кўп гаплашар экан. Алламаҳалда ким биландир учрашиш учун ташқарига чиқиб, юз-кўзлари кўкарган ҳолда қайтиб келди. Сабабини сўрагандик, яхши кўрадиган йигити билан суҳбатлашаётганида бошқа йигит келиб, иккисини ҳам урганини айтди. Биз телефонни ўғрилаган шу болалардан бири бўлиши мумкин деган хулосага келдик ва масалага ойдинлик киритиш ниятида уларнинг уйларига бордик. Аммо иккиси ҳам бу ишни қилмаганини, ҳозир ўзлари ҳам ўғрини топиш ҳаракатида юрганини айтди. Қандайлигидан қатъи назар, мен бу ҳолатни қасос олиш билан боғлиқ деб ўйлайман. Айни чоғда, Меҳринисо яшайдиган оила аъзолари унинг тақдирига бу қадар боқибеғамлигидан таажжубдаман...


Меҳринисонинг ота-онаси гапи бўйича эса, улар ортиқча шов-шувларга йўл қўймаслик учун сукут сақлашаётган эмиш. Ана шунинг оқибатида жиноятчи кимлиги номаълумлигича қолмоқда. Ҳолбуки, у бир изоҳида телефонни биров орқали ўмариш ва паролини очтириш учун 3 минг доллар сарфлаганини эслатган. Харажатини қоплаш ниятида постга бегона бир қизнинг пластик картасини ҳам жойлаштирган. Бу режани бир йилдан бери тузиб келганини таъкидлашига қараганда, у Меҳринисо билан яқин таниш бўлган.


Агар ўша кимса қўлга олиниб, айбдор деб топилса, Жиноят кодексининг 141-2-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин. Унга кўра, шахснинг ор-номуси, қадр-қимматига тегиш, шахсий ҳаётига оид далил-маълумотларни ўзининг розилигисиз ошкор этиш билан боғлиқ қилмишни содир этган кишига нисбатан базавий ҳисоб­лаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ­тайинланади.


Нурлиза ДЖУНУСОВА,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 765 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса