Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +21 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +26 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +24 C

  • 20:00

    +23 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +20 +20

  • Juma, 17

    +17 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +11 +20

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +14 +20

  • Payshanba, 23

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Термиз ҳайвонот боғидаги айиқларга нима бўлганди?

Одатда бир кунда битта ўртача катталикдаги айиққа  1 кг гўшт, 1 кг балиқ, 2,5 кг нон, рацион асосида 3 кг перловкали, гуручли ва шунга ўхшаш маҳсулотлардан бўтқа, қўшимча 100 гр мураббо (нонга суртиб берилади), 100 гр печение ва 100 гр конфет берилади.
Ҳодиса
524 16:28 | 01.04.2024 16:28

Ижтимоий тармоқларда «Айиқлар итга айланиб қолганини кўрганмисиз?» деб номланган видео тарқалди. Унда иккита ҳимолай ва битта қўнғир айиқни кўриш мумкин. Айиқларнинг иккитаси анча озғин бўлиб, четдан қараган одам уларнинг ташқи кўринишини итнинг жуссасига ҳам ўхшатади. Шу боис видеога олган юртдошимиз, «Зоопаркдаги ҳайвонларга ёрдам керак, очликдан ўлиб қолади яқинда. Бечоралар ойлаб овқат емайди шекилли! Нима аҳвол бу?

Тарқатворинглар, масъулларга етиб борсин!» деб изоҳ қолдирган.


Мавзуга эътиборсиз бўлмаган ishonch.uz тезкорлик билан Термиз ҳайвонот боғи маъмурияти билан боғланиб, нега айиқларнинг бунчалик озиб кетгани ҳақида сўраб-суриштирди.


– Айиқларимизнинг озиб кетганининг биринчи сабаби, ҳозир улар тулаётган вақти, юнги тўкилаяпти. Иккинчидан, видеода кўринган айиқларимизнинг бири эмизикли она айиқ бўлиб, ёнидагиси унинг етти ойлик боласи. Эмизикли даврда айиқлар озиб кетади, боласи эса ўз-ўзидан ҳали кичкина бўлгани боис озғин, – деб жавоб берди ҳайвонот боғи раҳбари Чори Сатторов.


Маъмурият айтишича, ҳайвонот боғида 5 та қўнғир, 2 та ҳимолай ва 2 та оқ тирноқли турга мансуб, жами 9 та айиқ бор. Уларга озуқа учун асосан давлат томонидан маблағ ажратилади. Маблағга тендер асосида озуқа сотиб олади. Аммо бу озуқа етарли бўлмагани боис, боғ маъмурияти яна пуллик хизмат асосида тушган маблағдан қўшимча озуқа сотиб олади.


Одатда бир кунда битта ўртача катталикдаги айиққа 1 кг гўшт, 1 кг балиқ, 2,5 кг нон, рацион асосида 3 кг перловкали, гуручли ва шунга ўхшаш маҳсулотлардан бўтқа, қўшимча 100 гр мураббо (нонга суртиб берилади), 100 гр печение ва 100 гр конфет берилади.


Видео тарқалгандан кейин Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигидан, Сурхондарё вилояти ҳокимлигидан ҳайвонот боғи маъмуриятига қўнғироқ қилиб айиқларнинг ҳолати билан қизиқишибди. Тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилибди.


– Ҳозирда мазкур она-бола айиқларнинг аҳволини яхшилаш учун алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқаяпмиз, шу пайтгача уч маҳал овқатлантирган бўлсак, эндиликда 4 маҳал овқатлантирамиз, – дейди ҳайвонот боғи раҳбари Чори Сатторов.


Боғ раҳбари ishonch.uzга «Бундан буёғига ушбу айиқларни семиртириш учун яхши боқиб, парваришлаймиз», деб ваъда берди.


Зебо НАМОЗОВА,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 763 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса