Фарғонада 7 киши қўлбола ароқдан заҳарланди: улардан бири вафот этган
Жорий йил 5 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Қўштепа ва Олтиариқ туманларида яшовчи 7 нафар фуқаро номаълум моддадан заҳарланиш оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага келтирилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, уларнинг барчаси қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимликдан заҳарланган.
Аниқланишича, Қўштепа туманида яшовчи фуқаро А.Д. бир гуруҳ шахслар билан биргаликда сотиш мақсадида қўлбола усулда “Актау” ва “Каратау” номи ёпиштирилган ароқ маҳсулотларини тайёрлаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан 6 сентябрь куни Жиноят кодексининг 186 ва 186-1-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи А.Д.процессуал тартибда ушланди.
Заҳарланганларнинг бир нафари вафот этган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0