Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 780.095.75

  • EUR

    13 889.4040.74

  • RUB

    131.67-0.5

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 01:00

    +6 C

  • 02:00

    +6 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +15 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 01-November

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 01:00

    +6 C

  • 02:00

    +6 C

  • 03:00

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +3 C

  • 08:00

    +3 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +12 C

  • 11:00

    +15 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +16 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Juma, 01

    +6 +20

  • Shanba, 02

    +9 +20

  • Yakshanba, 03

    +8 +20

  • Dushanba, 04

    +9 +20

  • Seshanba, 05

    +12 +20

  • Chorshanba, 06

    +13 +20

  • Payshanba, 07

    +8 +20

  • Juma, 08

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Талабалар пойтахтга қайтди: Ижара бўйича муаммолар ҳам...

Пойтахт ҳамиша гавжум. Бу гавжумлик ҳар йили сентябрь бошланиши билан янада ортади. Ўз навбатида талабалар учун турар-жой муаммоси ҳам қучоқ очади. Ётоқхонадан жой тегмаган талабаларга ижара уй топиш азобнинг ўзгинаси.
Жамият
1638 09:40 | 12.09.2023 09:40


Бугун юртимизда 200 га яқин олий таълим муассаси фолият олиб боради. Бундан 6 йил олдин талабалар сони 231 000 нафар бўлган бўлса, 2023 йилга келиб, бу кўрсатгич бир миллиондан ошди. Оқибатда кейинги йилларда турар-жой масаласида катта хаос юзага келмоқда. Нархи ва локацияси тўғри келган уйнинг топилиши чин омад. Янги ўқув йилининг илк кунида вилоятдан келиб ўқийдиган талабаларнинг иши дарсга бориш эмас, аввало ётоқхонага жойлашиш ёки юқори курс талабаси бўлса ётоқ жойни ҳал қилиш бўлади. Кўпчилик мулкдорлар эса, афсуски талабага уй бергиси келмайди.


“Кетмони учаётган” маклерлар нима дейди?


– Ўн йилдан бери шу касб билан оила боқаман. Уйини ижарага топширмоқчи бўлганлар талабаларга берилмайди, менга бош оғриқ керакмас деб огоҳлантиради. Уй эгалари инсофли бўлса, “майли, савоби тегади” дейди, аммо бунақалари камдан-кам учрайди. Талабаларда тартиб йўқ, тоифаси турлича. Аксарияти тозаликка эътибор бермайди. Ўзи турган квартирадан озгина арзон уй чиқиб қолса, кўчиб кетади. Талабани ижарага қўйиб, барака топган одам кам бўлса керак. Ўша пулга оила қўйгани тинч. Нархларни асосан уй эгаси белгилайди. Маклер уй нархига аралашмайди, фақат хизмат ҳақини олади. Ҳамма маклерлар ҳам ноинсоф эмас, гоҳида қийналиб турган талабаларга текинга ҳам уй топиб берамиз.


Уй ижараси бўйича тажрибага эга журналист Аброр Зоҳидов бу борада ўз мулоҳазаларини ижтимоий тармоқда қолдирди:

“Ижара бозорида талаб таклифдан юқори. Тажрибадан маълумки, талабалар, айниқса, йигитлар ҳеч қачон келишувларни бажармайди. Аниқроғи, жамоавий жавобгарлик ва ҳамма тенг ҳуқуқли бўлгани учун аниқ биттасига талаб қўйиб бўлмайди. Энг кўп учрайдиган ҳолат 4 киши турамиз деб, 6-7, баъзан 10 киши бўлиб кетади. Текширишга келган уй эгасини “бу меҳмон” деб алдашга уринади. Ижара беришдан мақсад даромад кўриш. Лекин талабалар билан бу ҳам ўзига хос даҳмаза. Дейлик 4 киши 300 долларга яшайдиган бўлишса, ўша 300 одатда чала-ярим ундирилади ёки насия бўлади. Излаб борсангиз иккитаси чиқади ва ўзларига тегишли 150 долларни беради (берса униям). Йўғидан талаб қила олмайсиз, берганига ҳеч нима дея олмайсиз, чунки беряптида. Иложсиз минғирлаб-минғирлаб қайтасиз. Коммунал тўловлар ҳам тўпланиб кетади ва улардан кейин албатта қарздорлик қолади. Уйнинг таъмири расво бўлишику табиийдек қаралади. Алоҳида масала – тозалик! Муаммолар хонадон доирасида қолмайди. Албатта қўшнилар безовта қилинади, шикоятлар тушади. Милиция ҳам тайёр. Шуларга муаммо бўлмасин, деб ижара шартномаси қилган бўлсангиз ҳам шартномасиз яшаётган икки-учтаси топилади албатта. Ҳам асаббузарлик, ҳам жарима.”


Отнинг калласидек ижара нархлар...

Телеграмдаги уй ижараси билан боғлиқ каналлар ва olx.uz каби сайтларда бир хонали квартира 300 долларни, икки хоналик уйлар эса 350-500 долларга баҳоланмоқда. Шаҳар марказидаги уйларнинг нархи эса бундан ҳам баландроқ.


Бугун Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ётоқхона билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар юзасидан талабалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.


– Ётоқхона бўйича бизнинг талабаларимизда муаммо бўлмайди. Маъсул ходимларимиз икки ойдан бери талабаларнинг ўқишга қайтишига муносиб тайёргарлик кўришди.
Юнусободдаги маҳалла вакиллари билан боғландик ва уйига талаба қўядиган аҳоли рўйхатини шакллантириб, 40 та хонадон билан келишувга эришдик. Энг охирги талабам ётоқ жой билан таъминланмагунча уйимга кетмайман. Фарзандидан ҳавотир олаётган ота-оналар, уйига қайтиши мумкин. Ҳатто айрим ота-оналар кўрпа-тўшак билан келишибди, биз ётоқхонада кўрпа-тўшакдан тортиб, шампунигача тайёрлаб қўйганмиз. Музлатгич, кир ювиш машинаси, иссиқ сув совуқ сув яшаш учун ҳамма шароит бор. Биринчи курслар учун ҳеч қанақа ижара шартномасиз икки ойгача ижара пулини давлатимиз тўлаб бермоқда. Илгари талабага бундай имкониятлар яратилганини кўрмаганман. Ётоқхонада тартиб-интизом қаттиқ назоратга олинади. Бир сўз билан айтганда, ҳеч қайси талабанинг кўчада қолишига йўл қўймаймиз, – дейди Шерзодхон Қудратхўжа.


Ректорнинг ушбу видео лавҳаси ижобий қабул қилинди. Бошқа институтларда аҳвол қандайлигини билиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Назокат Азимга мурожаат қилдик.


– Вазирлигимиз томонидан талабаларни турар-жой билан таъминлаш бўйича республика миқёсида 38 минг ўринли 83 нафар талаба турар-жойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида 23 минг 494 ўринли 50 та, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ва олийгоҳларнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳамда инвестисия дастури доирасида 10 минг 660 ўринли 21 та Талабалар турар жойлари қурилиши учун зарур маблағлар ажратилди. Тошкент шаҳрида Талабалар шаҳарчаси ҳудудида жами 3 та 1 800 ўринли (Ўзбекистон миллий университети учун 1 та 400 ўринли, Тошкент давлат техника университети учун 1 та 800 ўринли ҳамда Тошкент тиббиёт академияси учун 1 та 600 ўринли) талабалар турар-жойларида қурилиш, таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилади. Ижара уйларига бўлган эҳтиёж энг юқори бўлган ва янги ўқув йили бошида муаммо юзага келадиган Тошкент шаҳрида талабаларни турар-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Хабарингиз бўлса, ижара хонадонларига жойлашган талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ишлари ҳам янги тартибда тўлаб берилади. Ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (330 минг сўм), қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (165 минг сўм) миқдорида тўланиши белгилаб қўйилди.


Булар масъулларнинг фикрлари эди. Бир-икки университет шундай шароит қилиб бергани билан пойтахтда жой қидириб сарсон юрган, Миттигина бошига отнинг калласидек нархларни тўлаш ташвиши елкасида турган талабаларнинг фикрларини эса келгуси мақолаларимизда баён қиламиз...


Феруза Раҳимова
ishonch.uz
Фото: Эъзоза Умрзоқова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2272 16:57 | 05.08.2023