+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

СУВДА КИМ ЧАҚҚОН? Авиация ходимлари кубок учун беллашди

Югуриш, арқон тортиш каби спорт ўйинларида кўпчилик мусобақалашиши мумкин. Аммо сузишга келганда ҳамма ҳам беллашишга қодир эмас. Ваҳоланки, сузиш энг фойдали спорт турларидан бири.
Жамият
309 15:50 | 26.08.2026 15:50

Яқинда Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан “Республика кенгаши кубоги” учун шиори остида ташкил этилган сузиш мусобақасида тармоқдаги корхона ва ташкилотларнинг ишчи-ходимлари иштирок этди.



Беллашув Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сув спорти саройида ўтказилиб, унинг очилиш маросимида сарой директори Баҳодир Тожиев ва Авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Алишер Муллабековлар сўзга чиқишди. Улар иштирокчиларга омад тилар экан, спортнинг жамоада соғлом муҳит ҳамда фаол ҳаёт тарзини шакллантиришдаги аҳамиятига ҳам тўхталишди.


Шундан сўнг ёш тоифалари бўйича баҳслар бошланди. Ҳар бир иштирокчи ғалаба учун бор кучини ишга солди. Қизғин ва муросасиз беллашувлар якунида 18–25 ёшли эркаклар ўртасида Отабек Иброҳимов («Узаэронавигация» МЧЖ) биринчи, Отабек Пўлатов («Қарши халқаро аэропорти» МЧЖ) иккинчи, Жавоҳир Ҳайитбоев («Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ) учинчи ўринни эгаллади.


26–35 ёшли эркаклар баҳсида Юрий Гулушко (Республика техник ва амалий спорт турлари маркази) ғолиб бўлди. Баҳодир Масимов («Кетринг» МЧЖ) иккинчи, Х.Маҳмудов («Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ) учинчи ўринни олди.




Аёллар ўртасида 18–25 ёш тоифасида Севинч Юлдашова (“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ) биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 26–35 ёшли аёллар баҳсида Ксения Хен («Ўзбекистон Аирпортс» АЖ) ғолибликни нишонлади.


Мелек Наилова («И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» МЧЖ) иккинчи, Жансулу Сапаралиева («Узавиация» агентлиги) учинчи ўринни эгаллади.


Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.


Зебо НАМОЗОВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7610 16:57 | 05.08.2023