11 майда мактабларда дарс бўлади, боғчалар эса ёпилади

Ўзбекистонда 2026 йил 11 май куни умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари давом этади, давлат боғчалари эса ишламайди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

10:13 | 08.05.2026
864
11 майда мактабларда дарс бўлади, боғчалар эса ёпилади
Катталаштириш

Маълум қилинишича, Президентнинг 2025 йил 24 декабрда қабул қилинган “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами беш кунлик иш ҳафтасидаги дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, ушбу дам олиш куни 11 май — душанбага кўчирилган.

Шунга кўра:
— 2026 йил 11 май куни умумтаълим мактабларида дарс машғулотлари ўтказилади. Бироқ бу тартиб бошланғич синф ўқувчиларига татбиқ этилмайди;

— давлат мактабгача таълим ташкилотларида эса ушбу сана дам олиш куни ҳисобланади.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, нодавлат таълим муассасаларида иш ва дам олиш кунлари ички тартиб-қоидалар асосида белгиланади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади