+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ишончнома асосида ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

Савол:Ходим хорижга кетган бўлса, унинг ўрнига турмуш ўртоғи ишончнома асосида ариза ёзиб, меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми? Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.
Жамият
53 10:25 | 20.08.2026 10:25

Йўқ. Нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахснинг аризаси билан ходимни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш мумкин эмас.


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 160-моддаси 1-қисмига кўра, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини ўн тўрт календарь кун олдин иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Қонунчиликда ходимнинг ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиши учун бошқа огоҳлантириш муддатлари ҳам белгиланган.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 26-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарори 21-бандида ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишга ходимнинг мазкур ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризаси асос бўлиши қайд этилган.


Демак, ходим ўз ўрнига бошқа шахсни, ҳатто адвокат ёки яқин қариндошини ишончнома асосида юбориб, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашни амалга ошира олмайди. Бу ҳолатда аризани айнан ходимнинг ўзи бериши лозим.


Хорижда бўлган ходим нима қилиши керак?


Меҳнат кодексининг 160-моддаси 3-қисмига кўра, ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани почта жўнатмасини топшириш ҳақидаги хабарнома билан юборишга ҳақли.


Шунинг учун хорижда бўлган ходим аризани шахсан ўзи расмийлаштириб, белгиланган тартибда иш берувчига почта орқали юбориши мумкин.


Шу билан бирга, мазкур масалада Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг ишончнома ва вакилликка оид 10-боби, 129–144-моддаларидаги қоидаларни ҳам инобатга олиш лозим.


Хулоса ходимнинг ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи унинг шахсий хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиб, бу ҳуқуқни ишончнома асосида бошқа шахсга топшириш мумкин эмас.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7494 16:57 | 05.08.2023