Валюта UZS
  • USD

    12 128.46-36.78

  • EUR

    14 304.31-26.34

  • RUB

    159.04-0.38

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 20-April

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +26 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • Dushanba, 20

    +20 +20

  • Seshanba, 21

    +21 +20

  • Chorshanba, 22

    +22 +20

  • Payshanba, 23

    +17 +20

  • Juma, 24

    +21 +20

  • Shanba, 25

    +23 +20

  • Yakshanba, 26

    +24 +20

  • Dushanba, 27

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

1211 эшитади: Тикувчига иш ҳақи ундирилди, Гуландомга эса имтиёзли кредит

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг хотин-қизлар ва аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этишга қаратилган “1211” қисқа рақамли “Ишонч телефони” ўз вазифасида содиқ. Ушбу хизмат орқали ижтимоий-иқтисодий ёрдам, моддий кўмак ва ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатлар туну-кун қабул қилиниб, тезкор назоратга олинмоқда.
Жамият
129 12:06 | 20.04.2026 12:06

Жумладан, оққўрғонлик И.Усмонова ҳам “Ишонч телефони” орқали ишини битирганлардан.


У тумандаги “ECE TEXTILE” МЧЖ корхонасида тикувчи бўлиб ишларди. Илгари ойлик маошини ўз вақтида олиб юрган тикувчига бирданига салкам икки давомида маош берилмади.


Шундан сўнг, И.Усмонова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар муаммолари билан ишлайдиган – 1211-Ишонч телефонига қўнғироқ қилди.


– Бу масалада корхона раҳбариятига бир неча марта мурожаат қилган бўлсам ҳам, натижа бўлмади, – дейди у. – Лекин маошини ололмаган бошқа ишчиларга иш ҳаққилари берилаётганлигини эшитдим. Шу сабабли ҳам, Ишонч телефонига қўнғироқ қилган эдим. Ҳеч қанча вақт ўтмай, пулимни ундириб беришди, касаба уюшмаларига катта раҳмат!


Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси маълумотига кўра, мурожаат дарҳол ўрганиб чиқилган ва Оққўрғон туманида жойлашган “ECE TEXTILE” МЧЖдан И.Усмонованинг жорий йилда ишлаган – жами 3 млн. сўмдан зиёд маблағи тўлиқ ундириб берилган. Эндиликда унга иш ҳақи ойма-ой тўлаб борилиши маълум қилинди.


* * *


Шунингдек, Хоразм вилояти Янгибозор туманида яшовчи Гуландом Тўраева ҳам имтиёзли чорва кредити олиш учун бир неча эшикни тақиллатишига тўғри келган.


Танишлари чорва кредити олиб, шароитларини анча тиклаб олганини кўриб, у ҳам турмуш ўртоғи билан маслаҳатни бир жойга қўйган ва имтиёзли кредит олсак, қўйми, қорамолми боқсақ, болаларга сут-қатиқ бўларди ҳарна, дейишганди.


Шу илинжда сўраб-суриштириб зарур ҳужжатларни тўплади. Бироқ, “Қоратепа” МФЙ ҳоким ёрдамчиси ҳали лимит очилмаганини айтиб, тавсиянома бермади. Банк эса кафил талаб қилди.


“Президентимиз шунча шароит яратиб қўйган бўлса, нимага мен фойдаланмаслигим керак”, - дерди ўзига ўзи Гуландом.


Ўйлаб-ўйлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги “1211” ишонч телефонига қўнғироқ қилишга қарор қилди.


Гуландомнинг ишлари тезда юришиб кетди. Ҳоким ёрдамчиси хонадонига келиб, чорвачилик билан шуғулланиш учун мавжуд шарт-шароитларни кўздан кечирди. Аёлнинг ҳомиладор эканлиги инобатга олиниб, унинг розилиги ва тавсияси асосида лойиҳани турмуш ўртоғи номига расмийлаштириш мақсадга мувофиқ деб топилди.


Шу асосда, Мансурбек Зарипов номига 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш ҳақида тавсиянома берилди. Қисқа фурсатда тижорат банки томонидан чорвачилик йўналишида кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.


Шу тариқа, муаммо ўз ечимини топди. Яна бир оила ўз рўзғорини бутлаб оладиган бўлди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6299 16:57 | 05.08.2023