Валюта UZS
  • USD

    11 952.24-52.17

  • EUR

    13 963.80-165.39

  • RUB

    147.81-5.78

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +1 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 06-January

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 15:00

    +2 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +1 C

  • 18:00

    +1 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Seshanba, 06

    +1 +20

  • Chorshanba, 07

    +4 +20

  • Payshanba, 08

    +4 +20

  • Juma, 09

    +6 +20

  • Shanba, 10

    +8 +20

  • Yakshanba, 11

    +9 +20

  • Dushanba, 12

    +10 +20

  • Seshanba, 13

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

14 ёшга тўлмаган боласи бор ходим хизмат сафарига боришдан бош тортмоқда. Шу тўғрими?

283 09:23 | 05.01.2026 09:23

Саволга Муҳаммадамин КАРИМЖОНОВ жавоб беради:


— Ходимни МК 287-моддаси бўйича хизмат сафарига юборишда розилик олинмайди, бундан ҳомиладор аёллар, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс)лар мустасно.


Аммо МК 287- ва 147-моддаларини адаштирмаслик лозим. МК 147-моддасига кўра, ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан бир йилдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилиши мумкин ва бу ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузиладиган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.


МК 396-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек, хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт.


Шунда, 14 ёшга тўлмаган боласи бор ҳар қандай эркак ходимни хизмат сафарига юборишда унинг ёзма розилиги керакми? Йўқ, ундай эмас. Чунки МК 410-моддасини (Оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслардан бирига кафолатлар бериш шарти) ҳам эсдан чиқармаслиги лозим. Яъни, эркак ходим МК 396-моддасидаги кафолатдан фойдаланиши учун, МК 410-моддасидаги талабларга риоя қилиниши керак.


Унга кўра, агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса ёхуд ишласа ҳамда ушбу параграфда назарда тутилган кафолатлардан фойдаланса, отага ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бошқа шахсларга мазкур кафолатлар берилмайди.


Агар эркак ходим юқоридаги талабларга тушмаса, хизмат сафарига боришдан бош торта олмайди. Агар бош тортса, бу меҳнат интизомини бузиш ҳисобланади ва иш берувчи бу ходимга МК 312-моддасидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид