21 миллион сўмлик моддий ёрдам ҳақидаги хабарлар ростми?
YouTubeда бир видеога кўзим тушди. Унда айтилишича, кесарча кесиш (кесарево) орқали туққан аёлларга 21 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилар экан. Шу маълумот қанчалик тўғри?
Cаволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.
— Интернетдаги ҳар қандай хабарларга ишонавераманг!
Мазкур видео ўрганиб чиқилди ва у ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмаслиги аниқланди. Афсуски, бундай асоссиз ахборотлар тез тарқалади, кўпчиликни ишонтириб қўяди.
Бундай видеоларнинг асосий мақсади — подписчик тўплаш ва асоссиз шов-шув (хайп) қилишдан иборат.
21 миллион сўм ҳақидаги хабар — асоссиз
Кесарча кесиш орқали туғган аёлларга 21 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилиши ҳақида амалда ҳеч қандай қонун ёки қарор мавжуд эмас.
Аслида қонун нима дейди?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404-моддасига кўра:
Аёлларга: туғруққача — 70 календар кун туғруқдан кейин — 56 календар кун
Агар: туғиш қийин кечса ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилса, туғруқдан кейинги таътил 70 кун қилиб белгиланади.
Яъни, бундай ҳолатларда жами таътил: 126 кун эмас, балки 140 кун этиб белгиланади.
Шу давр учун аёлга: қонунчиликда белгиланган тартибда,
лекин ўртача ойлик иш ҳақининг камида 75 фоизи миқдорида нафақа тўланади.
Бир марталик тўлов (“суюнчи пули”) ҳақида
Амалда мавжуд ягона бир марталик тўлов — бу халқ орасида “суюнчи пули” деб аталадиган нафақадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг PF-871-сонли Фармонига кўра: бола туғилганда энг кам иш ҳақининг 70,3% миқдорида бир марталик нафақа берилади.
Ҳозирги ҳисоб-китобга кўра: 1 271 000 сўм × 70,3% ≈ 893 513 сўм
Эътибор беринг: бу нафақа ҳамма ҳолатда ҳам, айниқса кейинги фарзандлар учун кафолатланмаган.
21 миллион сўмлик моддий ёрдам ҳақидаги хабар — фейк
Амалда: туғруқ таътили (126 ёки 140 кун) иш ҳақига боғлиқ нафақа ва бир марталик “суюнчи пули” мавжуд
Шунинг учун ҳар қандай маълумотни қабул қилишдан олдин унинг ҳуқуқий асосини текшириш жуда муҳим.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0