Валюта UZS
  • USD

    12 413.79-52.65

  • EUR

    14 468.27-48.9

  • RUB

    154.86-0.56

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 23-August

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +32 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Shanba, 23

    +21 +20

  • Yakshanba, 24

    +19 +20

  • Dushanba, 25

    +18 +20

  • Seshanba, 26

    +18 +20

  • Chorshanba, 27

    +18 +20

  • Payshanba, 28

    +19 +20

  • Juma, 29

    +19 +20

  • Shanba, 30

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Тасанно» нима дегани, она?

Яқинда арзимас кўринган бир суҳбат дилимни хира қилди. Бу суҳбат жамиятни парокандаликка етакловчи улкан иллатнинг кўринмас пойдеворларидан бири эди. Энг қизиғи, бу қандайдир жиддий мавзудаги суҳбат эмас, бор-йўғи оддийгина, кичик болакай билан сўзлашув эди...
786 16:40 | 20.07.2024 16:40

Мен тўрт ёшдан ошган жиянларимдан бирини эркалаб, чиройли салом бергани учун «Тасанно!», деб олқишладим. Шунда у онасига ўгирилиб, «Тасанно нима дегани?» деб сўради. Онаси эса бу сўзни «таржима» қилди: «Маладес (молодец) дегани, болам». Жияним тушундим ишорасини қилди.


Ҳа, болакай ўз тилидаги «тасанно»ни эмас, русча «молодец» сўзини тушунганди. Ваҳоланки, бу оила ўзбекча тарбия топган, ҳеч ким рус мактабида ўқимас, онаси ҳам русчани билмас эди.


Яна бир ҳолат. Уйда ўғлимнинг туғилган кунига торт пиширтирдик. Тортни уйга олиб киришлари билан ҳали уч ёшга тўлмаган, нонни нанна дейдиган, ҳали дуруст гапиришни ўрганмаган набирам маромига келтириб, «Ҳаппи ду ю» (Happy Birthday To You) деб юборса бўладими. Кейин билдимки, набирам боғчада ораларида бир нафар ҳам инглиз бўлмаса-да, болаларни туғилган куни билан инглизчада қутлашар экан.


Бу гапларни ўқиб, хаёлингиздан «Нима қилибди, бунақалар кўп-ку», деган ўй ўтиши мумкин.
Тўғри, болаларнинг хорижий тилларни билиши ижобий ҳолат. Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, икки эмас, ҳатто тўрт тилни билиш бугунги глобаллашув, халқаро иқтисодиёт ривожланиши, маданиятлар уйғунлашуви ва техника тараққиёти даврида зарур ҳам. Бироқ ўз тилини унутиш ёки уни бошқа тилларга аралаштириб юбориш эвазига эмас.


Аслида ўз она тили ва унинг қоидаларини яхши билган, ибора ва жумлаларни саводхонлик билан туза оладиган боланинг чет тилларни ўзлаштириши осон кечар экан. Канадалик олим Жим Камминс бола ривожланишида она тилининг ўрнини ўрганар экан, бир қанча афзалликларни асослаб берган.


Хусусан, она тили болада ҳам шахсий, ҳам маданий, ҳам ижтимоий ўзига хосликни ривожлантирар экан. Шунингдек, она тилидан фойдаланиш болада танқидий фикрлаш ва саводхонлик қобилиятини юксалтириб, у ўз миллий тилида ўрганган грамматика, тил хусусиятлари бошқа тилларни ўрганишга пойдевор бўлиб хизмат қилар экан.


Биз миллий қадриятлар, миллий ўзлик, уларни асраб-авайлаш ҳақида кўп куйиниб гапирамиз. Аслида уларни аждодлардан авлодларга олиб ўтгувчи ҳам, уларнинг борлигини аён қилгувчи ҳам тил эмасми?


Тилнинг пойдеворлик хусусияти қай даражада мустаҳкамлигини англаш учун атрофимга, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларига назар солдим: телефондаги хабарларда «хўп» сўзининг ўрнига кўпинча инглизча «ок» (окей) сўзи қўлланилади. Ёшлар «ҳа, зўр» деган сўзлар ўрнида инглизча «ес» сўзини кўпроқ ишлатишади.
Барча телеканаллардаги ток-шоулар, кўрсатувлар, сериалларда «вообще», «уже», «конечно», «раз», «почти», «нерв», «давление», «лидер» каби русча сўзлар бемалол ўзбек тилига қориштириб ишлатилаверади. Бирорта концерт ёки қизиқчи гуруҳларнинг чиқишларини айтмаса ҳам бўлади. Минглаб томошабинлар олдида «дурагай тил»да гапирилади.


Мен турли илмий, маданий-маънавий тадбирларда кўп иштирок этаман. Минбарга чиққан сиёсатчилар ҳам, олимлар ҳам, депутату журналистлар ҳам ўз нутқларига камида беш-ўнта хорижий сўзни қўшмасалар бўлмайди. Улар «мотивация», «креатив», «интеграция», «система», «программа», «запас» каби бир қатор сўзлар билан нутқларини «безашади». Блогерларни-ку, қўяверинг.


Хўш, тилни бузиб гапириш нима учун бу қадар болалаб кетди?
Менимча, бу жиддий масала. Тасаввур қилинг, хорижий тиллар миллий тилнинг илдизига ёриб кириб, қулай ўрнашиб олди ва шу тил билан уйғунлашишга киришди. Энди уни нафақат маълум бир гуруҳлар, балки бутун жамият ўзлаштирди. Бошқача айтганда, бу уйғунлашув ижтимоийлашди. Аслида энг хавфлиси мана шу — ижтимоийлашув! Энди у умумий сўзлашувлардан ташқари таълим тизимига, оилага кириб боради, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда, минбарларда баралла янграйди. Аста-секин адабиётга ҳам кириб боради.


Эҳтимол, кимдир «Нима бўпти?» дер. Аслида гегемон давлатлар ўз миллий тилини бошқа миллатлар тилларига олиб киришга ва ўз тилларида сўзлайдиганлар сафини кўпайтиришга жиддий эътибор беришади. Бу — ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий моҳиятга эга масала. Ҳозир дунёда инсонлар энг кўп сўзлашадиган тил — инглиз тили, иккинчи ўринда эса хитой тили. Хитой бошқа мамлакатларга инвестициялар олиб кириш орқали хитой тилини ўргатишга қаратилган дастурий ҳаракатларни ҳам олиб бормоқда. Мақсад — инглиз тилини «босиб ўтиб», ўз тилини энг кўп сўзлашиладиган тилга айлантириш.


Ўзгалар тилини она тили ўрнида ишлатиш — маънавий қарамликнинг бир кўриниши. Биз мафкуравий иммунитет ҳақида гапирсак-да, лекин устозларимиз «дурагай» тилда сабоқ беришса, оналаримиз хорижий тилдаги алла билан болаларини ухлатишса ёки хорижий сўзлар билан эркалатишса, тадбиркорлар корхона ва муассасаларига хорижий ном қўйишга кимўзар ўйнашса, бу қанақа иммунитет бўлди?
Хуллас, гапираверсанг — гап, айтаверсанг — мисол кўп. Аслида она тилига нисбатан эътиборсизлик, ҳурматсизлик миллий ғурур етишмаслиги белгиси. Бизни бугунги ёруғ кунларгача етаклаб келган, ўтмишимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва аждодларимиз меросларини асрлар силсиласидан олиб ўтган, онамиз овозида қулоғимизга аллалар қуйган Она тилимизни қадрлаш ҳар биримиз учун шарафли вазифадир!



Шаҳло АҲРОРОВА,
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти катта илмий ходими,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид