Валюта UZS
  • USD

    12 497.19-50.19

  • EUR

    14 597.97-67.41

  • RUB

    155.71-1.31

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 19-August

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 19

    +27 +20

  • Chorshanba, 20

    +26 +20

  • Payshanba, 21

    +28 +20

  • Juma, 22

    +27 +20

  • Shanba, 23

    +26 +20

  • Yakshanba, 24

    +27 +20

  • Dushanba, 25

    +27 +20

  • Seshanba, 26

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Узум сайли”да нималар кутилмоқда?

Тошкент вилоятининг Паркент тумани, Заркент қишлоғида яқин йиллардан буён анъана тарзида ўтказиб келинаётган “Узум сайли” ва Халқаро виночилик фестивалига яна қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Маълум қилинишича, навбатдаги фестивал жорий йилнинг 22-23 август кунлари бўлиб ўтади.
Жамият
86 15:08 | 18.08.2025 15:08

Фестивал олдидан ўтказиладиган тадбирлар режаси, дастурлар билан яқиндан таништириш мақсадида, журналист ва блогерлар учун соҳа масъуллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Бобожонов, Паркент тумани ҳокими Сардор Исақулов ва бошқа масъул ташкилот раҳбарлари томонидан тадбир юзасидан зарур маълумотлар берилди.


Қайд этилганидек, фестивал бу йил учинчи бор ўтказилмоқда. Унга 40 дан зиёд хориж давлатларидан узумчилик ва виночилик соҳаларида фаолият юритаётган мутахассислар келиши кутилмоқда. Шу билан бирга, хорижлик туристларнинг ҳам қизиқиши катта бўлмоқда. Хусусан, ўтган йиллардаги фестивалларда хорижлик ҳамкорлар билан имзоланган экспорт шартномалари 32 миллион долларни ташкил этган.


Тадбир доирасида вилоят туризм салоҳиятини намойиш этиш, миллий маҳсулотлар ва брендларни жаҳон бозорида муносиб ўринга эга бўлишини таъминлаш чоралари кўрилади. Шу аснода кўп йиллик узумчилик, виночилик тажрибаларини оммалаштирилиб, боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб тур ва навлари кенг оммалаштирилади.


Фестивал доирасида соҳа мутахассислари иштирокида илмий-амалий семинарлар ташкил этилади. Республика кўрик-танловлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва либослар намойишлари, маданий ва фольклор тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўз навбатида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан фермер хўжаликлари, вино заводлари вакиллари махсус ташкил этилган повилонларда ўз маҳсулотларини намойиш қилади. Табиий ичимликлар, шарбатлар ва шарбат концентратлари ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотлари билан қатнашади.


Фестивалнинг бизнес йўналишида эса тақдимотлар, музокаралар, маҳорат дарслари, халқаро ҳамкорлик шартномалари ва инвестиция битимлари имзоланиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг етакчи виночилари ва қўшма корхоналар иштирокида вино маҳсулотлари дегустациялари, нодир виноларни сотиш бўйича аукционлар ўтказилади.


– Ҳозир вилоятдаги узумзорлар майдони 13 минг гектардан 19 минг гектарга етказилди, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Бобожонов. – Узумларнинг 40 минг тоннадан ортиқ қисми 11 та давлатга, вино маҳсулотларимиз эса, 9 та давлатга экспорт қилинмоқда. Келгуси 3 йилда ҳудудда яна 20 минг гектар ҳосилдор узум плантацияларини яратиш режалаштирилган. Натижада узум майдонлари 39 минг гектарга етказилади. Етиштирилган ҳосил 400 минг тоннага оширилади. Бугунги кунда юртимизда 28 дан ортиқ хўраки ва винобоп узум навлари етиштирилётган бўлса, шундан 13 таси айнан Тошкент вилоятида яратилган. Асосийси, аҳоли хонадонларида узум етиштириш, майиз, шинни каби маҳсулотларни тайёрлашнинг анъанавий усулларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Матбуот анжуманида журналистлар ўз фикр ва мулоҳазалари, таклифларини билдиришди. Тадбирдан сўнг, узумзорлар ва майиз маҳсулоти тайёрловчи корхонага пресс-тур уюштирилди.


Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4795 16:57 | 05.08.2023