Валюта UZS
  • USD

    12 413.79-52.65

  • EUR

    14 468.27-48.9

  • RUB

    154.86-0.56

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +33 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 23-August

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +27 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +31 C

  • 12:00

    +33 C

  • 13:00

    +34 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +24 C

  • Shanba, 23

    +21 +20

  • Yakshanba, 24

    +20 +20

  • Dushanba, 25

    +18 +20

  • Seshanba, 26

    +19 +20

  • Chorshanba, 27

    +19 +20

  • Payshanba, 28

    +19 +20

  • Juma, 29

    +20 +20

  • Shanba, 30

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қиз бола ўқиши шартми?

Синглим билан бир масалада тортишиб қолдик: у бироз жамғарган пули борлигини ва уни савдога тикмоқчилигини айтди. Мен эса «ўша пулингни фарзандларингнинг ўқишига сарфла. Бу келажакка сармоянг бўлади», дедим.
Жамият
107 13:35 | 22.08.2025 13:35

– Қиз боланинг ўқигани кимга керак? Эртага турмушга чиқиб кетса, эри боқиб олади. Ундан кўра, шу пулга бирон иш бошласам, рўзғорим бут бўлади.
– Лекин сен қизингни бировни рўзғорига фақат боқимандаликка бермасдан, ўзи ҳам ишлаб пул топадиган, оиласига, жамиятга фойдаси тегадиган инсон қилиб узатсанг бўлмайдими?
– Кўриб юрибман ўқиган қизларнинг ҳолини: эри, қайнонаси бирон жойда ишлатмади, рўзғорга, болаларига кўмилиб юрибди.
– Қизингни ўқитсанг, кам бўлмайди. Дунёқараши кенг, ўзига ишончи юқори бўлади. Турмушга чиқса ҳам ҳар икки кунда сенга рўзғоридаги муаммони айтиб келавермайди, ўзи ҳал қилади...
Хуллас, синглим барибир бугун пул топиш муҳимлигини, мен эса фарзандни ўқитиш лозимлигини бир-биримизга тушунтиришга уриндик. Тўғри, синглим олийгоҳларда ўқимади, 19 ёшида турмушга чиқиб кетди. Фарзандларини вояга етказгунча, оиласининг камини тўлдиргунча кўп қийналди. Лекин мана шу қийинчиликлар унинг дунёқарашларини ўзгартиргандир, хулоса чиқаргандир, деб ўйлардим. Афсус, янглишибман...
Тан олиш керак, бугун жамиятимизда гендер тенгликка, хотин-қизларнинг ўқишига жуда катта эътибор қаратиляпти. Ҳозир республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 миллион 327 минг нафардан ошиб, шундан хотин-қизлар 677 мингни (51 фоизни) ташкил этмоқда. Магистратура босқичида ўқишини давом эттираётган талабалар 23 минг 536 нафар бўлиб, шундан талаба-қизлар сони 14 минг 170 нафар бўлиб, 60,2 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган талаба-қизларга контракт тўловларининг давлат томонидан тўлаб бериш амалиёти йўлга қўйилиши сабабли йил сайин яхшиланиб бормоқда.
Мазкур рақамлар келгусида яна қанчадан қанча зиёли, бир соҳанинг эгаси бўладиган йигит-қизларга она бўладиган аёлларнинг ютуқлари, имкониятларидир. Ахир ўзи ўқиган ва жамиятда ўрнини топган ҳар бир аёл фарзандларини-да етук бўлиши учун бор имкониятини ишга солиши ҳаётий ҳақиқат-ку.
Яна бир масала борки, икки ёшни турмуш қурдиришдан мақсад мана шу ўқиган қизларни келин қилиб, оиланинг таъминотчисига айлантириб қўйиш бўлмаслиги керак. Кўп оилаларни биламан, аёлининг маошини тийинигача санаб олади. Баъзи қайноналарни биламан, мактабни амаллаб битирган ўғлига олий маълумотли ўқитувчи келин қилиб, унинг маоши билан рўзғор тебратади. Келин иккинчи маротаба ҳомиладор бўлса, «ҳали ёшсан, яна фарзанд кўришинг шарт эмасди. Сен бола боқиб уйда ўтирсанг, рўзғор нима бўлади?», дея танбеҳ беришади. Боласи икки-уч ойлик бўлган келин уйдаги моддий етишмовчиликдан сиқилиб, ишга чиқиб кетади, боласига эса ё онаси, ёки қайнонаси қарайди.
Қизнинг ўқигани яхши, аммо бу тариқа оила таъминотчисига айланиши жуда аянчли, шундай эмасми? Бутун фикру хаёли рўзғорининг камини бутлашни ўйлайдиган она қачон фарзандининг тарбиясига вақт ажратади? Вақт ажратганида ҳам асабийлик билан уни койишдан нарига ўтмайди. Кейин эса биз оналарни фарзандининг руҳиятига салбий таъсир ўтказяпти, деб ижтимоий тармоқларга чиқарамиз, муҳокама қиламиз ва алал-оқибат уни она бўлишга нолойиқ инсонга чиқарамиз.
Болалар Омбудсмани бу ишлар билан шуғулланганида ўша оналар руҳиятини мажруҳ қилаётган мана шундай таъминотчилик юкининг залворига, оилада унга бўлаётган руҳий босимларга эътибор қаратишармикин?


Назаримда, биз асосан аёлнинг руҳияти носоғломлигини исботлаш билангина чегараланиб қоламиз. Қизларимизни ўқитиб, кимгадир узатишдан олдин унга уйланаётган йигит ҳам унга муносибми, қалқон бўла оладими ёки таъмагирлик билан кун кечирадими, мана шуни аниқлаштириб олишимиз лозим. Қизларимизни келгуси авлодлар учун, фарзандларининг тарбияси, билими билан шуғулланиб, уларни Ватанга керакли инсонлар қилиб вояга етказиши учун ўқитишимиз керак аслида. Ўғилларимизни эса оила деб аталмиш қўрғонга ҳақиқий тиргак бўладиган, аёли, фарзандлари, яқинлари таъминотини зиммасига оладиган ва ҳар қандай қийинчиликда фақат ўз кучига, меҳнатига, билимига ишонадиган бўлишлари учун ўқитишимиз, ҳунар ўргатишимиз шарт, деб ўйлайман. Ана шундагина оилаларимиз мустаҳкам, фарзандлар бахтли бўлади.


Ҳусния ПАРДАЕВА,
Журналист
Манба: “Ishonch” газетасининг 2025 йилдаги 103-cони.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4823 16:57 | 05.08.2023