Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 980.1644.89

  • EUR

    14 606.57239.37

  • RUB

    161.631.16

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +33 C

  • 11:00

    +35 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +38 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 15-May

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +33 C

  • 11:00

    +35 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +38 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +38 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • Payshanba, 15

    +22 +20

  • Juma, 16

    +23 +20

  • Shanba, 17

    +23 +20

  • Yakshanba, 18

    +21 +20

  • Dushanba, 19

    +18 +20

  • Seshanba, 20

    +17 +20

  • Chorshanba, 21

    +20 +20

  • Payshanba, 22

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбек давлатчилигидаги "Кўсем султон" ёки туркийларнинг энг буюк қироличаси - Гавҳаршодбегим

Тарихимизда жуда кўп аёл раҳбарлар ўтган. Аммо бугун халқимиз орасида Кўсем султон, Ҳуррам султон каби туркиялик маликаларнинг номларигина машҳур. Ўзимизнинг маликалар ҳақида гап кетганда, асосан Тўмарис, Бибихоним, номлари саналади-ю, лекин аксар юртдошларимиз уларнинг номларидан бошқа маълумотга эга эмасдай...
405 15:32 | 21.10.2024 15:32

Ishonch.uz ўзбек давлатчилиги тарихида салмоқли ўрин эгаллаган ўзбек маликалари билан таништириб боришга қарор қилди. Бугун номи жамоатчиликка унчалик таниш бўлмаган, лекин тарихда жуда катта рол ўйнаган малика - Гавҳаршодбегим ҳақида сўз юритамиз. Сиз бугун сериаллар орқали таниётан Кўсем султон каби Гавҳаршодбегим ҳам умри поёнида қатл этилган ва у ҳам эри билан тенгма-тенг давлатни бошқарган. Аммо бизнинг қироличамиз қолдирган мерос назаримизда, Кўсем султонникидан кўра анча улуғворроқ. Гавҳаршодбегимни яқинроқ танитиш учун у Улуғбек Мирзонинг онаси эканлигини билдириш кифоя бўлса керак.


Гавҳаршодбегим 1376 йили Самарқандда дунёга келади. Отаси Ғиёсиддин Тархон ўлкадаги энг нуфузли инсонлардан бири эди. Ҳатто боболари Чингизхонни жангда ўлимдан сақлаб қолган бўлиб, чиғатой улусида нуфузи баланд кишилардан бўлган. Гавҳаршодбегим ўз ота уйида таълим олиб улғаяди, ақл - зако ва ҳусунда тенги йўқ аёл бўлиб етишади. Унинг шон-шуҳрати буюк Соҳибқирон қулоғига етиб боргач, 1393 йили Амир Темур ўзининг энг кичик ўғли шу билан бирга, келажаги энг порлоғи бўлган Шоҳруҳ Мирзога Гавҳаршодбегимни никоҳлаб беради. Шу тариқа Гавҳаршодбегимнинг кейинги ҳаёти Темурийлар саройига боғланди.


Ўша йиллар Амир Темур ғарбда 5 йиллик урушлар билан банд бўлиб, табиийки унинг оила аъзолари ҳам соҳибқирон билан бирга Озарбайжонда эди.


1394 йили Темур оиласида бир маъшум кулфат юз берди: Гавҳаршодбегимнинг қайин акаси, яъни Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо бўйнидан ўқ еб, ҳалок бўлади.


Соҳибқирон ҳодисадан қаттиқ қайғуга тушганда, Гавҳаршодбегимнинг оилага янги шаҳзода тақдим қилиши, оиладаги ғамни бироз аритган эди. Соҳибқирон бу чақалоққа Муҳаммад Тарағай деб исм қўяди. Аммо кейинчалик Тарағай оилада ўз исми билан эмас, балки Улуғбек номи билан машҳур бўлди. Гавҳаршодбегим Мирзо Улуғбекдан ташқари яна 2 ўғил ва 2 қиз фарзанд дунёга келтирди. Бироқ тақдир она ва болани бир - биридан айро қилади, чунки Мирзо Улуғбекни ўз онаси Гавҳаршодбегим эмас, балки Амир Темурнинг суюкли хотини Бибихоним тарбиялайди. Бу ҳам етмагандек, 1397 йили Шоҳруҳ Мирзо Ҳуросонга ҳоким этиб тайинлангач, Гавҳаршодбегим эри билан Ҳиротга кетишга мажбур бўлади. Улуғбек эса Самарқандда қолади.


Темурийлар оиласида шундай анъана ва удум бор эдики, бу анъана ворислар улғайгач, исён қилмаслиги, тож-у тахт талашмаслигига қаратилган эди.


Яъни соҳибқироннинг ўғил фарзандлари давлат ишлари билан машғуллиги учун уларнинг катта фарзандлари бобонинг қармоғида тарбияланади. Мисол учун, Улуғбек Темур саройида Сароймулкхоним тарбиясида бўлади ёки Улуғбекнинг катта фарзанди Абдулатиф Гавҳаршодбегим тарбиясида бўлади. Бадиузамон Мирзонинг ўғли мўмин Мирзо Ҳусайн Бойқаро тарбиясида улғаяди. Бу эса ота-бола ёки она-бола ўртасидаги муносабатни бироз совуқлаштириши мумкин. Яхшиси, ҳикоямиз давомида бунга гувоҳ бўласиз.


Гавҳаршодбегим Ҳиротда 1397 йили Бойсунғарни дунёга келтириб, бу фарзандини ўзи боқиб, катта қилади ва Бойсунғар унинг энг суюкли фарзанди бўлиб қолади.


1397 йилдан 1405 йилгача Гавҳаршодбегим Ҳиротдаги саройда сиёсатга деярли аралашмайди. Бироқ Амир Темур вафотидан сўнг темурийлар ўртасида бошланган тож-у тахт курашларида унинг эри Шоҳруҳ Мирзо доимий ҳарбий сафарларда бўлади. Бундан фойдаланган Гавҳаршодбегим ўзи мустақил равишда давлат ишларини бошқаради. Маликанинг шахсий мухри бўлиб, қарор ва ҳужжатларни ўзи қабул қилган. У кўплаб мадраса, ҳонақоҳ, мактаб ва карвонсарой ҳовузлар қурдиришда бош-қош бўлди.


Гавҳаршодбегим юксак дид-фаросатли, оқила, тадбиркор, сухандон, бир сўзли – қатъиятли, ҳусн бобида ҳам беназир аёл бўлиб, Шоҳруҳ Мирзо даврида Султон билан бир қаторда давлатни бошқарган эди. У имом ризо мақбараси қаршисида катта мадраса қурдиради (ҳозирги кунгача етиб келган мадраса) лекин унинг сиёсатга жуда кўп аралашиши давлат учун бироз зарар ҳам келтиради, яъни Шоҳруҳ Мирзо мустақил равишда валиахт тайинлай олмайди.


Гавҳаршодбегим севимли набираси Бойсунғур Мирзонинг ўғли Алуддавлани валиахт сифатида кўрар, уни тахт учун тайёрлаб келаётган эди.


Бироқ Шоҳруҳ Мирзо валиахтликка кичик ўғли Муҳаммад Жўкини муносиб биларди. Афсуски, Муҳаммад Жўки 1444 йили касалланиб вафот этади. Шундан сўнг кўп ўтмай, Муҳаммад султон Мирзо (набираси) исён кўтаради. Исённи бостиргани Шоҳруҳ Мирзо бутун оиласи билан йўлга чиқади, фақат Алуддавла Ҳиротда қолади. Гавҳаршодбегим маслаҳати билан қўшинга Улуғбек Мирзонинг ўғли Абдулатиф бош бўлди. Исён бостирилгач, Гавҳаршодбегим буйруғига кўра, Шоҳруҳ Мирзо исёнга қўшилган саидларни қатл эттиради. Аммо бу нотўғри қарор эди. Чунки бироз вақтдан кейин Шоҳруҳ Мирзо касалланиб вафот этди, халқ орасида эса саидларнинг қарғиши урди, дея шов-шув кўтарилди. Эрининг ўлимидан сўнг Гавҳаршодбегим ҳокимиятни Алуддавлага ўтказиш мақсадида, яширин хат йўллайди.


Бундан хабар топган Абдулатиф Мирзо бувисини ҳибсга олади. Гавҳаршодбегим ҳибсда узоқ қолмади. Алауддавла тез орада Абдулатифга ҳужум қилиб, бувисини озод этди.


Буни кузатиб турган Мирзо Улуғбек ўғлининг ўлиб кетишига жим қараб тура олмай, 1447 йили ҳуросонга лашкар тортди лекин уруш бўлмай сулҳ тузилди, сулҳга кўра Абдулатиф отасига берилди Улуғбек эса Ҳуросон Ҳирот даъвосидан воз кечади.


Улуғбек бу сўзида турмайди, 1448 йили Ҳиротга қўшин тортади. Ўшанда Гавҳаршодбегим фарзандидан қўрқиб Ҳиротни ташлаб қочишга мажбур бўлди. У Ҳиротдан кетиб, бошқа набираси - Абулқосим Бобур олдига боради, аммо Мирзо Улуғбек уни ҳам ортидан қувади, лекин тактик хатоси туфайли ортга чекинади.


Гавҳаршодбегим бошқа Набираси ёрдамида Ҳирот ва Ҳуросонни қайтадан бошқаради лекин вазият Шоҳруҳ Мирзо давридек бўлмайди. 1449 йили охирги фарзанди ҳам ҳалок бўлгач, Гавҳаршодбегим қайғуга тушган бўлиши мумкин, лекин у сиёсий вазият туфайли Самарқандга бора олмайди. 1457 йилгача набираси саройида узлатга чекиниб, сокин ҳаёт кечиради шу билан бир қаторда, илм-фанга ҳамкорликни давом эттиради. Ўша йили набираси Абулқосим Бобур вафоти билан бошлаган янги тож-у тахт учун курашда Темурийзода Абу Саид мирзо ғолиб бўлади ва кексайиб қолган Волидайи султонни уй қамоғига ташлайди. Уни сиёсатдан четлаштиради. 1457 йили эса кўпчиликнинг қаршилигига қарамай, Темурийларнинг энг буюк қироличаси бўлган Гавҳаршдбегимни қатл эттиради.


Гавҳаршодбегимнинг 70 йиллик ҳаёти шу тариқа ўз поёнига етди. Қироличанинг тақдири бир мунча суронли бўлиши мумкин, лекин унинг ҳаёт йўли бизларга жуда катта мерос бўлиб, Гавҳаршодбегим метин ирода, қатиятлилик, бир сўзлилик, довюраклик ва ўзбек аёлларига хос улуғворлик сиймосига айланди. Биз бундай сиймоларимизни халққа танитиб, қизларимизни довюрак, ақилли, ҳудди Гавҳаршодбегимдек тарбиялашимиз зарур.

Тоҳирбек тайёрлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид