Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +18 +20

  • Payshanba, 23

    +20 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +18 +20

  • Yakshanba, 26

    +13 +20

  • Dushanba, 27

    +17 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

3 ойда ўзбекистонликларга 46 мингдан ортиқ хорижий бўш иш ўринлари таклиф қилинган

Марказий банк шарҳида меҳнат муҳожирларининг хориждаги бўш иш ўринларига ишга жойлашишида асосий тўсиқ бўлаётган омиллар ҳам снааб ўтилди.
Жамият
178 15:26 | 13.05.2024 15:26

Айни пайтда, хорижий давлатлар томонидан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига бўлган талаб юқори шаклланиб келмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотларига кўра, биринчи чоракда хорижий бўш иш ўринлари сони 46 мингдан ортиқни ташкил қилган.


Бу ҳақда Марказий банкнинг “Меҳнат бозори шарҳи”да маълум қилинди.


Қайд этилишича, ўзбекистонлик ишчи кучларига бўлган талаб географик жиҳатдан ҳам кенгайиб бормоқда (Буюк Британия, Саудия Арабистони, Венгрия, Беларусия ва бошқалар).


“Хорижий бўш иш ўринларида маълум кўникма ва малакаларга бўлган талаб муҳожирларнинг ишга жойлашишида асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, хусусан, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш, мигрантларнинг малакасини ҳамда тил билиш даражасини ошириш ўрта муддатли истиқболда мамлакатга қўшимча меҳнат дивидендини ошириш имконини беради”, – дейилади МБ шарҳида.


Таъкидланишича, 1-чоракда трансчегаравий пул ўтказмалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ошган. Пул ўтказмаларидаги ўсиш эса меҳнат муҳожирларини қабул қилувчи асосий мамлакатлардаги миграция оқимлари ва валюта курсларининг барқарор сақланиб қолгани билан изоҳланмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид