Валюта UZS
  • USD

    12 165.24-25.19

  • EUR

    14 330.65-32.11

  • RUB

    159.42-2.67

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 03:00

    +11 C

  • 04:00

    +11 C

  • 05:00

    +10 C

  • 06:00

    +10 C

  • 07:00

    +10 C

  • 08:00

    +12 C

  • 09:00

    +14 C

  • 10:00

    +15 C

  • 11:00

    +17 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +12 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 19-April

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 03:00

    +11 C

  • 04:00

    +11 C

  • 05:00

    +10 C

  • 06:00

    +10 C

  • 07:00

    +10 C

  • 08:00

    +12 C

  • 09:00

    +14 C

  • 10:00

    +15 C

  • 11:00

    +17 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +12 C

  • Yakshanba, 19

    +11 +20

  • Dushanba, 20

    +10 +20

  • Seshanba, 21

    +16 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +15 +20

  • Juma, 24

    +14 +20

  • Shanba, 25

    +15 +20

  • Yakshanba, 26

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

30 йиллик тажрибага эга ўқитувчи суд орқали ишига тикланди

Феруза Юнусова 1995 йилдан буён Янгийўл туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида фаолият юритиб келган. У 2010 йилдан бошлаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 2025 йил 10 декабрь куни унга штат қисқариши муносабати билан огоҳлантириш берилган.
Жамият
98 09:28 | 18.04.2026 09:28

Шундан сўнг, эртаси куниёқ у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган, меҳнат дафтарчаси эса бир ой ўтибгина топширилган. Феруза Юнусова бу қарордан норози бўлиб, бир қатор ташкилотларга мурожаат қилган ва иш судга оширилган.


– Мен билан бир хил лавозимда ишлаган бошқа ходимга дастлаб огоҳлантириш берилмаган эди, – дейди даъвогар. – Бу ҳолат қонунга зид эканини айтганимдан кейин унга ҳам огоҳлантириш беришди. Баҳолаш мезонлари ҳам холис ўтказилмади. Менинг малакам ва иш стажим юқори бўлса-да, нега имтиёзли ҳуқуқларим инобатга олинмади?
Суд жараёнида мактаб директори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарори ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 30 сентябрдаги 368-сон буйруғига мувофиқ, ҳар бир умумтаълим мактабида маънавий-маърифий ишлар бўйича фақат битта директор ўринбосари лавозими белгиланганини маълум қилди. Шу асосда Феруза Юнусова эгаллаб турган лавозим штат қисқариши сабабли бекор қилингани айтилди.


Мактабнинг касаба уюшма қўмитаси раиси М.Ўринбекова даъвогарни ишдан бўшатишда Меҳнат кодексининг 164-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, жавобгар томонидан берилган хатга якка тартибда розилик хати билан жавоб берганлиги, ҳеч қандай йиғилиш ўтқазилмаганлиги, касаба йиғилишига даъвогар жалб қилинмаганлигини ёзма тарзда маълум қилди.
Ишни кўриб чиқиш жараёнида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат-ҳуқуқ инспектори ҳам иштирок этди. Инспектор ишдан бўшатиш жараёнида меҳнат қонунчилиги талабларига тўлиқ амал қилинмаганини таъкидлади.


– Биринчидан, мактаб касаба уюшмаси қўмитасининг белгиланган тартибда розилиги олинмаган, – дейди меҳнат-ҳуқуқ инспектори Машраб Мирзаев. – Иккинчидан, ҳужжатларга кўра, 2025 йил 10 декабрь куни касаба уюшмасига хат юборилган, аммо эртаси куниёқ меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бу кунда касаба уюшмаси раҳбари томонидан якка тарзда берилган розилик хати эса амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади.


Суд барча ҳолатларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, Феруза Юнусовани ўз лавозимига тиклаш тўғрисида қарор чиқарди. Шунингдек, жавобгар томон зиммасига даъвогар фойдасига мажбурий бекор туриб қолган кунлари учун 18 млн 400 минг сўм иш ҳақи ва 8 млн сўм маънавий зарар товони тўлаш мажбурияти юклатилди.

Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6293 16:57 | 05.08.2023