+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Қиш қаҳрамони – лангарлик муаллима 33 йиллик маҳоратли педагог бўлиб чиқди

Жамият
991 15:55 | 27.01.2026 15:55

Телеграм каналларда тизза бўйи қор кечиб мактабдаги дарсига ошиқаётган педагог видеоси жуда кўп муҳокамаларга, олқиш ва таҳсинларга сазовор бўлди. Кутилмаганда тарқалган видео давримиз қаҳрамонларидан бирини кашф этди гўё. Баҳонада ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ўзлари яшаётган айрим ҳудудларда бундай ноқулай шароитда мактабга қатнаб ишлайдиган педагоглар борлигини таъкидлашди. Муаллимлар меҳнатини эътироф этишди.


Ishonch.uz навоийлик муаллима билан мулоқотда бўлиб, унинг оилавий шароити, фаолияти ва кундалик ишга қатнашидаги йўл-транспорт масалалари билан қизиқди.


– Мана шу Лангар қишлоғида яшаб, ҳудуддаги 58-умумтаълим мактабида 33 йилдан буён тарих фанидан дарс бераман, – дейди Муяссар Мамадалиева. – Турмуш ўртоғим ҳам шу мактабда физика-информатика фани ўқитувчиси бўлиб ишлайди. 4 нафар фарзандимиз бор. Ўғлим Фирдавс – Ички ишлар тизимида ишлайди, ундан кейингиси қизим Сабина – бошланғич синф ўқитувчиси, кейингиси қизим Нодира – психология йўналишида олий таълим олган, Навоий шаҳридаги мактаблардан бирида фаолият юритади. Учаласи ҳам олий маълумотли, оилали, ҳаётда ўз ўрни ва ишларини топишган. Уйда хўжайиним, мен ва кичик фарзандимиз – Машҳура билан биргаликда яшаймиз. Машҳура ҳали 8 - синф ўқувчиси.


Ўша куни мактабга хўжайиним, мен ва қизим учаламиз бирга кетаётгандик. Олдинда турмуш ўртоғим бизга йўл очиб кетди, уларнинг изидан юрдим. Ортимдан қизим келаётган эди. Шунда у қизиқиш билан қорда кетаётганимни телефонига видеога олди. Кейинроқ мен уни дугоналарим билан мулоқот қилиб турувчи телеграм гуруҳимизга ташладим. Чунки улар менга «Лангарда қор қандай? Расм ташла» дейишувди. Шундан кейин видеони дугоналаримдан бири ўзидаги гуруҳга ташлаган ва видео тарқаб кетган.


Бу мактабга олиб борувчи қисқа йўл бўлиб, тахминан 500 метрча чиқади. Мактабга элтувчи бошқа транспорт қатнови йўли ҳам бор, у орқали бориш узоқ бўлгани боис, доим шу қисқа йўлдан мактабга қатнаймиз. Қишлоғимиз тоғли ҳудуд бўлгани учун қор кўп ёғади. Бу йил ҳам ёғингарчилик жуда яхши бўлмоқда. Баъзида йўл четларида уюлган қорлар баландлиги бир метрлаб бўлиб кетаяпти.


Опа билан суҳбатда билдикки, у ҳаётидан мамнун. 4 нафар фарзандини муносиб тарбиялаш билан бирга, мактабда тарих фанини қизиқарли ва сифатли ўргатиб келмоқда. Олий тоифали педагог. Миллий сертификатга ҳам эга экан.


– Кўпчилик устоз қизиқарли дарс ўта олса бўлди-да, нима керак унинг билим даражасини белгиловчи сертификатлар, дейишади. Сиз бунга қандай қарайсиз?


– Ҳозир ҳамма соҳада шиддат билан янгиликлар жорий этилмоқда. Таълимда ҳам. Сертификат масаласига кесак, билимли, ўз устида ишлаган педагог доим муносиб баҳосини олади. Ҳеч қачон сертификатдан қўрқмайди. Мен ҳам 51 ёш бўлишимга қарамасдан доим изланаман, дарсларимни қизиқарли, ўқувчиларнинг ёшига мос методикаларни қўллаган ҳолда ўтаман. Туманимизда бўладиган фан олимпиадаларида доим ўқувчиларим кучли 5 ликка киради.
Таклифим, мактабимизда электрон доскалар, замонавий компьютер кўпайса дейман. Шаҳардаги ҳамма шароитга эга мактабларга ҳавасимиз келади. Аммо мавжуд шароитлардан унумли фойдаланиб дарс ўтиб келаяпмиз.


Педагог билан мулоқотдан кейин биз Навоий вилояти ҳокимининг матбуот котиби Шоҳира Ҳамро билан боғландик. Улар Лангар ва Ангидон қишлоқлари туризм қишлоғига айлантирилаётгани, 2025 йилда ички ва шаҳарга олиб борувчи асосий катта йўллар таъмирланганини айтди.
– Ўқитувчи қор кечиб борган йўл ички йўл эмас, шунчаки муаллима уйларнинг орасидан кесиб чиққан. Аслида қордан тозаланган йўл ҳам бор. Аммо у шу йўлдан боришни истаган, – деди Ш. Ҳамро.


Зебо Намозова
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6371 16:57 | 05.08.2023