9 апрель - Буюк саркарда, йирик давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

10:47 | 09.04.2024
858
9 апрель - Буюк саркарда, йирик давлат арбоби, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун
Катталаштириш

1336 йилда Қашқадарёнинг Хўжаилғор қишлоғида таваллуд топган Амир Темур Самарқанднинг дунё сайқалига айланишида улкан ҳисса қўшган.
Соҳибқирон бу ерда бир-биридан гўзал, бетакрор обидалар – жоме масжиди, Кўксарой, Бўстонсарой, Шоҳи Зинда каби мақбараларни бунёд этди.
Самарқандликлар дам олиб, ҳордиқ чиқаришлари учун шаҳар ичи ва атрофида баҳаво, хушманзара 12 боғ-саройни яратди.
Чингизхон бошчилигидаги мўғуллар Самарқандни вайрон қил­ган эди, оқибатда шаҳарни қайта тиклашнинг иложи бўл­ма­ди. 1370 йилда Амир Темур Самарқандни ўз давлатининг пойтахти қилиб танлаб, қадимги Самарқанд – Афро­сиёбни қайта тиклашдан кўра, янги шаҳарни бунёд этишни маъқул топди. Шу тариқа Амир Темур Самарқандни янги шаҳар сифатида қайта барпо қилди.
Амир Темур 1405 йил 18 февраль куни Ўтрор шаҳрида вафот этган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

440 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади