Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади – Ўзгидромет

16 февраль кунидан бошлаб шимоли-ғарбий ҳудудларга арктик совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

11:30 | 12.02.2024
715
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 24 даражагача кўтарилади – Ўзгидромет
Катталаштириш

Жорий ҳафтада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида феврал ойи ўртаси учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради.

Ўзгидромет маълумотига кўра, 12-13 февраль кунлари ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ бўлади. 14-15 февралда эса кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 19-24 даража илиқ бўлади.

“Бундай ҳарорат фони феврал ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10-12 даражага юқори”, – дейилади Марказ маълумотида.

Қайд этилишича, бундай қуруқ об-ҳаво Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 16 феврал куни ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даражагача бироз пасаяди.

Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 16 февралда келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 12 февраль куни қор кўчиши хавфи бор.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

421 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади