Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 8 даражагача совийди – Ўзгидромет
Жорий йилнинг 29 ноябрь-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа маълум қилди.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 1-2 декабрга келиб, 3 даража совуқ-2 даража илиқни, кундуз кунлари 3-8 даража илиқни, шимолда кечалари 3-8 даража совуқни, кундуз кунлари 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 29 ноябрь-1 декабрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0