Валюта UZS
  • USD

    12 705.7959.23

  • EUR

    14 704.41243.07

  • RUB

    159.20-1.68

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-June

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Juma, 13

    +34 +20

  • Shanba, 14

    +37 +20

  • Yakshanba, 15

    +38 +20

  • Dushanba, 16

    +40 +20

  • Seshanba, 17

    +41 +20

  • Chorshanba, 18

    +43 +20

  • Payshanba, 19

    +37 +20

  • Juma, 20

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қалб оғриғи ва руҳ ҳорғинлиги: улар сизни енгмасин!

Инсон руҳияти жуда кенг мавзу. Айниқса, бугунги кунда жамиятда бу борада кўплаб муаммолар борлиги ҳақиқат. Хўш, ҳозир инсонларни деярли эгаллаб бўлган омиллар — стресс ва депрессияга қарши курашиш мумкинми? Бундай ҳолатларга нисбатан салбий қараш, тажовузкор ёки камситишча муносабат — стигмани-чи, уни қандай қилиб енгса бўлади?
668 10:12 | 06.06.2025 10:12


Тез ўзгараётган жамият ва технологиялар асрида одамлар ҳам унга мослашишга мажбур. Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали доимий алоқада бўлиш, тинмай маълумотларни қабул қилиш мияни чарчатади. Иш жойидаги муаммолар, ишсизлик хавфи, иқтисодий қийинчиликлар, шахсий ва ижтимоий муносабатлар стресс манбаи. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам борки, стрессни бутунлай ёмон ҳолат деб ҳам бўлмайди: у инсонни ҳаракатга келтиради ва масъулиятга чақиради. Муҳими, унинг даражасини назорат қилиш ва уни бошқаришни ўрганишдир.


Илмий қарашлар ва тажрибалардан маълумки, стрессни енгиб ўтиш мумкин. Бироқ, унинг давомийлиги кейинги босқич — депрессияни келтириб чиқаради. Бунда инсон доимий равишда тушкун кайфиятда, умидсиз ва чарчаган холатда бўлади. Бориб-бориб, жамиятдан четлашадиган беморнинг ўзига тан жароҳати етказиш ёки ўз ҳаётига қасд қилиш фикрларининг пайдо бўлиши ўта хавфлидир.


Депрессия шунчаки “кайфиятим йўқ” дегани эмас


Ҳар бир инсоннинг ҳаётида шундай паллалар бўладики, қалби оғрийди, руҳи чарчайди. Баъзида ҳаётнинг шовқин-суронида одам ҳатто ўзининг овозини эшитмай қўяди. Депрессия — бу шунчаки “кайфиятим йўқ” дегани эмас. У кечиктирилса, инсонни чекидан тортади, ўзини, ҳаётга бўлган ишончини ва атрофдагилар билан боғланишини ҳам тортиб олади.


Хўш, қандай қилиб унга қарши курашиш мумкин? Бунда аввало профессионал ёрдам олиш имкониятларини кўриб чиқиш лозим. Ўз вақтида психолог ёки психотерапевт билан суҳбатлашиш — депрессияни даволашда асосий илк қадам. Чунки улар тўғри диагностика ва даволаш йўлини таклиф этишади. Оила ва дўстларнинг меҳри, қўллаб-қувватлаши, яқинлар билан очиқ гаплашиш кўп вақтларда катта куч беради. Мунтазам жисмоний машқлар, соғлом уйқу ва овқатланишга эътибор қаратиш ҳам кайфиятни яхшилайди. Муҳими, ўз-ўзини тушуниш ва қабул қилиш. Яъни, ҳис-туйғуларни тан олиш, ўзини айблашдан қочиш, кичик ютуқларни ҳам қадрлаш катта аҳамиятга эга.


Стигма — катта тўсиқ


Жамиятда шундай гуруҳлар борки, касаллик ёки бирор хусусиятга нисбатан салбий қарайди, тажовузкор ёки камситишча муносабатда бўлади. Бу — стигмадир. Стигма кўп ҳолларда одамларни ёрдам сўрашдан тўсади, уларни ижтимоий изоляцияга солади ва психологик ҳолатини янада ёмонлаштиради. Унинг салбий томонларидан бири шуки, одамлар ўзларининг руҳий саломатлигидаги муаммоларни ҳеч ким билан очиқ муҳокама қила олишмайди. Ҳаммадан ажралиб қолади, оқибатда касаллик зўраяди.


Стигмани енгиш учун жамиятда бу борадаги билимларни ошириш, очиқ мулоқот ва меҳр-мурувватни кучайтириш керак. Яхшиси, бу билим ва усулларни энг аввало маҳаллалардаги кайвонилар, кўпни кўрган фахрийлар ва фаоллар ўртасида тарғиб қилиш мақсадга мувофиқ. Токи улар маҳалладаги руҳий мушкул аҳволда қолган одамга ўз яқинидек ёрдам қўлини чўзсин, унинг жамиятдан ажралмаган ва камситилмаган ҳолда бу муаммодан халос бўлишига эришишсин.


Психологик ёрдам имкониятлари қандай?


Ҳеч ким мустаҳкам тоғ каби эмас. Қалб оғриғини тан олиш, унинг шифо топиши учун ёрдам сўраш — бу катта куч. Психологик ёрдам турли шаклларда бўлиши мумкин ва бу одамнинг эҳтиёжига қараб танланади. Энг кенг тарқалган ёрдам тури — психотерапия. Яъни, психолог ёки психотерапевт билан тўғридан-тўғри ёки онлайн суҳбатлар орқали инсоннинг ҳис-туйғулари, муаммолари, фикрлари ўрганилади. Айрим ҳолларда мутахассис-психиатр томонидан дори-дармон тавсия қилиниши мумкин. Бу ҳолатда психологик ёрдам ва дори билан комплекс терапия олиб борилади.


Кундалик ёзиш ёки шунчаки бир вараққа ҳис-туйғуларни тўкиш ҳам онгни юпқалаштиради, дардлар бироз “унутилади”. Тиниқ уйқу ва соғлом овқатланиш мияни тиклайди, кайфиятни барқарорлаштиради. Юриш, енгил машқлар, рақс, спорт — бу нафақат жисм учун, балки руҳ учун ҳам озуқа. Спорт вақтида ажраладиган эндорфин — табиий “бахт гормони” бўлиб, кайфиятни кўтаради. Шундай қилиб, кимдир зўр психолог қидиради, кимдир бошқа усуллар орқали ўзини топади.


Қалбга ҳам иммунитет керак


Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир инсонга уни эшитадиган ва тушунадиган бошқа бир инсон керак. Ёлғизлик сокин бўлишга, ўз-ўзини яхши идора қила олишга ёрдам берар, аммо доимий ёлғизлик руҳий ҳолатни емириши мумкин. Дўстлар, оила, ҳатто бир давранинг оддий суҳбати ҳам қалбга ором беради. Шунингдек, инсон ўзини бошқалар билан солиштиришни бас қилиши, ҳозирда оммалашган — виртуал мукаммал ҳаётга “учинчи шахс томонидан қараш”ни одат қилиши даркор. Бундай “қараш”да кўп нарсалар ойдинлашади, инсон ҳатто ўз хато ва камчиликларини яққол кўради, нима қилиш кераклигини идрок қилади. Унутманг, ижтимоий тармоқлар — одамларнинг намойиш саҳнаси, ҳаётнинг эмас.


Яна бир гап. Қалбга ҳам иммунитет керак. Соғлом танани сақлаш учун нима қилаётган бўлсангиз, руҳ учун ҳам шунга эҳтиёж бор. Онгингизни, ҳис-туйғуларингизни, орзу-умидларингизни эътиборсиз қолдирманг. Чунки сиз аслида руҳий соғлом, теран онгли ва эзгу фикрли инсонсиз.


Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид