Валюта UZS
  • USD

    12 705.7959.23

  • EUR

    14 704.41243.07

  • RUB

    159.20-1.68

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 06:00

    +20 C

  • 07:00

    +23 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 14-June

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 06:00

    +20 C

  • 07:00

    +23 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +36 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • Shanba, 14

    +20 +20

  • Yakshanba, 15

    +20 +20

  • Dushanba, 16

    +21 +20

  • Seshanba, 17

    +22 +20

  • Chorshanba, 18

    +21 +20

  • Payshanba, 19

    +23 +20

  • Juma, 20

    +24 +20

  • Shanba, 21

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Футбол йиғлай олмаган халқнинг йиғисидир"

Футбол стадиони – норозиликнинг рамзий майдони. Одам у ерда бақиради, йиғлайди, ғазабланади, қувонади — аммо буларнинг барчаси “нормал” қабул қилинади. Аслида бу – жамиятнинг босим остида қолган, инкор этилган, чекланган барча ҳиссиётларининг оқиб чиқиш дарёси.
Спорт
372 14:36 | 13.06.2025 14:36

Футбол орқали халқ ўзини қандай ифодалайди? Социолог билан суҳбат


«Ойимдан қолган тошойна қани?!» Эргаш Каримов тилидан янграган бу ибора кўпчиликнинг ёдида. Ярим чин, ярим ҳазил айтилган бу гапда халқнинг фидойи муҳаббати ва қайсидир маънода миллий дарди мужассам бўлган. Куни кеча Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига йўлланма олиши билан гўё анча йиллардан буён йўқолган “тошойна” топилгандай бўлди. Жамоавий ҳис, кўз ёшлар ва қувонч туйғуларни тағин майдонларда кузатдик. Аммо баъзи доираларда мунозаралар ҳам йўқ эмас. Яъни “Футболдан халққа нима фойда?” “У одамлар онгини чалғитади”, деган савол ва иддаолар пайдо бўлган. Бу каби ижтимоий фикрларни ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Чиндан, футбол фақат спортми? Ёки у жамиятда бирор чуқур ижтимоий функцияни ҳам бажарадими? Ishonch.uz мухбири шу ва бошқа саволларга ойдинлик киритиш учун социолог, “Mafkuraviy skalpel” блоги эгаси Бахтиёрхон Ахмадхонов билан суҳбатлашди.


– Айрим доираларда “футбол халқ онгини чалғитади”, “одамларга фойдаси йўқ”, деган фикрлар бор. Сиз бу қарашларга қандай муносабатдасиз?


– Бу фикрлар юзаки ва контекстдан узилган тарзда билдирилган, деб ҳисоблайман. Ҳа, футбол – бу оммавий спектакл, глобал индустрия, капитал оқимлари айланадиган катта майдон. Лекин у шу билан бирга, ижтимоий онгда реал эҳтиёжлардан чалғитувчи восита сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Айниқса, сиёсий беқарорлик, иқтисодий танглик ёки норозилик кучайган пайтларда футбол омманинг эътиборини бошқа ёққа буриш қуролига айланиши мумкин – бу ҳолатни “panem et circenses”, яъни “нон ва томоша” деган қадимги Рим ибораси жуда яхши ифодалайди. Аммо шу билан бирга, футболни шунчаки зарарли восита деб рад этиш ҳам соддалик бўлади. Чунки футбол бу – жамиятдаги эмоционал бўшлиқни тўлдирадиган, идентитет яратадиган, бирлашиш ва жамоавийлик ҳиссини берадиган ижтимоий-маданий ҳодиса. Дунёда минглаб камбағал, меҳнаткаш, ва асосан ўз йўлини топа олмаётган ёшлар футбол орқали ўз овозини эшиттирган, ўзини намоён қилган. У ижтимоий лифт бўла олади – лекин, бу лифт қаерга олиб чиқяпти – бу энди бошқа савол. Демак, муаммо футболнинг ўзида эмас, балки унинг қандай контекстда ишлатилаётганида. Агар футбол инсонларни фаолликка, танқидий тафаккурга, жамоавийликка, ижтимоий бирдамликка ундаса – у ижобий воситага айланади. Аммо агар у доимий чалғитиш, манипуляция, реал муаммоларни яшириш механизмининг бир қисмига айланса, унда танқид қилишга тўла асос бор. Шунинг учун биз футболни эмас, уни қандай сиёсий ва мафкуравий аппаратлар ишлатишини таҳлил қилишимиз керак. Бу масалага ҳар доим структура ва контекст даражасидан қараш муҳим.


Футбол каби спорт турлари халқ учун қандай ижтимоий функция бажаради, деб ўйлайсиз? У фақат кўнгилочар томошами ёки ундан ташқари маънавий жиҳатлари ҳам борми?


– Спорт, айниқса, футбол, шунчаки кўнгилочар томоша эмас — у жамиятда жуда мураккаб, кўп қатламли ижтимоий функцияларни бажаради. Бир қарашда футбол трибуналари, стадионлар, ва мусобақалар – фақат эмоционал бўшашув, кўнгил очиш манзили каби кўринади. Лекин аслида бу — омманинг коллектив ҳис-туйғуларини ифода этиш, босим остидаги ижтимоий қатламларнинг ўзини намоён қилиши, идентитетини қуриши учун бир майдон. Бу жиҳатдан у деярли сиёсий институтга тенг. Футбол жамиятда бирдамликни, жамоавийлик руҳини шакллантиради. Айниқса, ижтимоий синфий тафовут кучли бўлган муҳитда, футбол универсал "тил" вазифасини ўтайди — у орқали фаровон ва қашшоқ, марказ ва перифериядаги инсонлар бир ҳил эҳтирос билан ўзларини боғлай олишади. Бу эса ўз навбатида, бир неча дақиқалик “синфий тенглик “иллюзияси”ни юзага келтиради. Аммо бу иллюзия доим ҳам ёмон эмас — у баъзан ижтимоий бирдамлик, ҳамжиҳатлик каби ижобий ҳиссиётларни уйғотади. Бундан ташқари, спортнинг эстетик, ахлоқий ва ҳатто маънавий ўлчамлари ҳам мавжуд. Жамоавий ўйинларда машаққат, ирода, меҳнатсеварлик, ўзини қурбон қилиш, садоқат, ўйин этикаси каби қадриятлар шаклланади. Булар жамиятдаги юксак ахлоқий меъёрлар ҳақида эмас, балки инсоний ҳаракатлар ва ижтимоий муносабатлар ҳақидаги умумий мезонларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Лекин бу жараён ўз-ўзидан содир бўлмайди. Спортдан қандай фойдаланилаётгани муҳим. Масалан, футболни фақат миллатчилик, рақобат, агрессия ва истеъмолчилик асосида тарғиб қилиш ҳам мумкин — бу ҳолатда у ижтимоий онгни торайтиради, ижтимоий ғазабни нотўғри йўналишга буради. Бошқа томондан, уни ижтимоий бирдамлик, саломатлик, инклюзивлик ва ғоялилик йўлида йўналтириш ҳам мумкин — бу эса ижтимоий онгни кенгайтиради. Демак, футбол ва спорт бу жамиятнинг “акс садоси” — у қандай маданий ва мафкуравий муҳитда мавжуд бўлса, ўша муҳитнинг ички парадоксларини очиб беради. Ва бу жиҳатдан у биз учун ўйин эмас, у – ойна.


– Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиши халқ онгида қандай аҳамиятга эга бўлди, деб ҳисоблайсиз? Бу шунчаки спорт ғалабасими ёки унда кенгроқ маънолар борми?


— Бу шунчаки спортдаги муваффақият эмас, балки халқ онгида муҳим психологик ва ижтимоий жараёнларни ҳаракатга келтирадиган воқеа. Бу бир ўйиннинг натижасидан кўра кўпроқ маъноларни ўзида жамлайди. Бу ғалаба орзусида кечган йиллар, сабр, ироданинг ва эътиборсиз қолган ижтимоий қатламларнинг “биз ҳам бор” деган ички нидосидир. Аввало, бу воқеа кўпчилик учун ўзини халқ сифатида тан олиш, кучини ҳис қилиш, коллектив идентитетни янгитдан ҳис қилиш имконини беради. Аксарият одамлар учун давлат — бу узоқдаги бюрократик аппарат. Аммо терма жамоа, айниқса, халқаро майдонда ютганида, у бир зумда “биз”нинг тимсолимизга айланади. Шу “биз” туйғуси эса — ижтимоий садоқат, бирдамлик ва ўзлигимизни англашнинг асоси бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу ютуқ — жамиятдаги депрессия, умидсизлик, сиёсий ва ижтимоий ишончсизликка қарши юзага чиққан коллектив эътирознинг рамзий ғалабаси ҳам. Оддий халқ ўзини кўпинча тизим томонидан эътиборсиз қолдирилган, суст ҳолга келтирилган, заиф қатлам сифатида ҳис қилади. Футбол жамоасининг ғалабаси эса улар учун: “Биз ҳеч ким эмасмиз деганлар, “адашди” деган ҳиссий эътирозни беради. Бу ҳолатни тарихда кўп кузатамиз. 1986 йилги Аргентинанинг жаҳон чемпионатидаги ғалабаси Марадона орқали Аргентина халқининг диктатурадан чарчаган иродасини ифодалаган еди. Ёки 1998 йилда Франция терма жамоасининг ғалабаси — пост-колония даврида ўз миллий идентитетини қайта қураётган жамият учун ижтимоий сигнал эди. Ўзбекистон ҳолатида ҳам бу шунчаки ғалаба эмас — бу халқнинг ўзини дунё саҳнасида кўришга бўлган ички эҳтиёжи, тан олинишга бўлган талаби. Аммо бу ерда бир эътиборли жиҳат бор: бу ғалаба қандай йўналтирилади? Агар бу муваффақият фақат байрам, шов-шув, миллатчилик ва реклама воситасига айланиб қолса — у қисқа муддатли эфориядан нарига ўта олмайди. Аммо агар бу натижа ёшлар орасида ахлоқий қадриятлар, ижтимоий инклюзивлик, ижтимоий бирдамлик, ҳатто фуқаролик фаолиятига илҳом сифатида йўналтирилса — у ҳолда бу ғалаба жиддий ижтимоий капиталга айланиши мумкин. Хуллас, спорт ютуғи — бу халқ руҳияти учун муҳим турнинг нуқтаси. Лекин бу турнинг қаерга бурилиши — жамиятдаги мафкуравий йўналтирувчанлик ва ижтимоий муҳитга боғлиқ бўлади.


– Сиз Футбол – халқнинг инкор этилган ҳис-туйғуларини ифода этиш имкони деб айтган эдингиз. Шу фикрингизни кенгроқ тушунтириб бера оласизми?


– Ҳа, мен футболни айнан шундай — халқнинг инкор этилган, четга сурилган, эътибордан тушиб қолган ҳиссиётлари, орзулари ва ғурурини ифода этиш майдони деб тушунаман. Гап фақат ўйиннинг ўзида эмас, балки у орқали халқ қандай жараёнларни бошидан кечираётганида. Жуда кўп жамиятларда, айниқса, бизникидек пост-совет, авторитар ёки ярим-авторитар тузумларда оддий одамнинг овози эшитилмайди, таклифи, танқиди, орзуси эътиборга олинмайди. Сиёсий ҳаёт ёпиқ, маданий муҳокамалар қатъий назоратда, иқтисодий тенгсизлик эса чуқурлашиб бораётган бир пайтда одамлар ички ҳиссиётларини очиқ ифода этишнинг ижтимоий жиҳатдан “рухсат берилган” соҳасини қидиради. Айнан шундай контекстда футбол саҳнага чиқади. Футбол стадиони — бу норозиликнинг рамзий майдони. Одам у ерда бақиради, йиғлайди, ғазабланади, қувонади — аммо буларнинг барчаси “нормал” деб қабул қилинади. Аслида эса бу жамиятда босим остида қолган, инкор этилган, чекланган барча ҳиссиётларнинг оқиб чиқиш дарёси. Футболда одамлар ўзларини энди эшитилаётган, тан олинаётган, гўёки “мавжуд”дек ҳис қилишади. Бу ҳиссий тан олинувчанлик эса оддий спорт эмас — бу сиёсий ва ижтимоий сигнал. Шу сабаб, футбол нафақат спорт, балки халқ ичидаги репрессияларга, ижтимоий чекловларга, эътиборсизликка берилган коллектив жавоб демакдир. Бу – халқнинг “биз бормиз”, “бизни кўринг”, “бизни тан олинг”, деган ички қичқириғининг ижтимоий саҳнадаги энг легаллашган шакли. Шу ўринда психоаналитикларга хос тушунча билан айтадиган бўлсам, футбол — халқ онгости репрессиясининг ифода механизми, яъни сублацияси. Одам сиёсатда иштирок эта олмайди, лекин футбол орқали ўз ҳаётининг қаҳрамони бўлиш имконини топади. Шу сабабли футбол — ижтимоий руҳиятнинг таҳлил майдони, жамиятнинг акс-садоси. Қисқаси, футболни жиддий қабул қилиш керак. У фақат тўп кетидан қувиш эмас, балки ижтимоий руҳият, коллектив хотира ва норозилик энергиясининг тимсоли. Шу жиҳатдан у халқнинг инкор этилган ҳис-туйғуларини ифода этишнинг энг ҳаётий, энг самимий ва энг муҳим майдонларидан биридир.


– Сиз жамиятда “ижтимоий лифт” эмас, “ижтимоий деворлар” ҳақида гапирдингиз. Бунда футболдаги ютуқлар оддий одамлар учун қандай умид манбаига айланади?


– Ҳа, мен ҳозирги Ўзбекистонда “ижтимоий лифт” тушунчасидан кўра “ижтимоий деворлар” тушунчаси ҳақиқатга яқинроқ, деб ҳисоблайман. Чунки жамиятда оддий инсонлар, айниқса, қуйи табақалардан чиққан ёшлар учун юқорига кўтарилиш имконияти амалда ниҳоятда чекланган. Бу деворлар — синфий, иқтисодий, маданий, ҳаттоки маҳаллийчилик ва таниш-билиш асосида қурилган символлик ва реал тўсиқлар. Айнан шундай муҳитда нафақат футбол, умуман спортнинг барча турлари ҳам — бошқа барча соҳалар ёпиқ бўлса-да, ҳали ҳам очиқ қолаётган “ягона эшик” сифатида намоён бўлади. Спортда жамиятда ёпиқлик ҳукм сураётган бошқа тизимлар — университетлар, давлат идоралари, маданият институтлари каби иншоотлардан фарқли ўлароқ, ўз меҳнатинг билан порлашинг мумкин. Спорт сени фамилиянг ёки кимнинг таниши эканлигинг бўйича эмас, қандай ҳаракат қилаётганинг бўйича баҳолайди. Шу жиҳати билан у инсонларга “адолат” иллузиясини эмас, эҳтимол, реал имкониятни тақдим етади. Масалан, биз кўп ҳолларда чемпион спортчи ёшлар орасида камбағал оилалардан чиққан, чекка қишлоқларда улғайган, оддий оилаларда вояга етганларни жуда кўп кузатамиз. Уларнинг ҳар бир муваффақияти ортида турган нарса — бу иқтидор, ирода ва ижтимоий адолатсизлик деворларига қарши туртки. Уларнинг ғалабаси, гўёки саҳнадаги борлиги — бутун бир жамият учун умид манбаи, яъни: “ҳа, биз ҳам буни қила оламиз”, “ҳозир пайқашмаяпти, лекин биз ҳам мавжудмиз” деган хабар кабидир. Спорт шу маънода халқ фарзандининг эл фарзандига айланиши мумкин бўлган кам сонли саҳналардан бири ҳисобланади. Спортчилар фақат ўзлари учун эмас, балки улар каби чекланган, пастга томон қаратилган, инкор этилган минглаб бошқа ёшлар учун ҳам рамзга айланади. Уларнинг ғалабаси бу ижтимоий деворлар орасидан чиққан қичқириқ, иродавий исён, умид ва тан олиниш истаги. Шу сабабли спорт ижтимоий адолатга бўлган ички талабнинг, қуйи табақалар овозининг ва иқтидор орқали тан олиниш орзусининг жонли ифодасидир.


– Футбол орқали сиёсий онгни шакллантириш мумкин, деган фикрни қандай изоҳлайсиз? Бу қандай механизмлар орқали шаклланиши мумкин?


– Ҳа, футбол орқали сиёсий онгни шакллантириш ҳам мумкин ва бу жараён аллақачон бутун дунёда содир бўлиб келмоқда. Чунки футбол — бу шунчаки оддий спорт тури эмас, у оммавийлик, коллектив ҳис-туйғу, миллий ва синфий идентификация учун марказий саҳнага айланган ижтимоий ҳодиса. Айнан мана шу омиллари уни сиёсий онг шаклланиши учун ўзига хос “куч майдонига” айлантиради. Футбол биринчи навбатда коллектив тажриба яратади: одамлар бир жамоага мухлислик қилиб, бир вақтнинг ўзида нафақат спортни, балки жамият ҳақидаги тасаввурларини, ҳақиқат ва адолатга бўлган қарашларини, давлат ва халқ ўртасидаги масофани қайта-қайта ҳис қилишади. Ҳар бир ютқазилган ўйин – тизимга ишончни, ҳар бир ғалаба – имконият ва иродага бўлган эътиқодни кўрсатади. Мисол учун, футбол трибунасида мухлисларнинг сиёсий шиорлар билан чиқиши, ҳукуматга ёки коррупсияга қарши овоз кўтариши кўп мамлакатларда сиёсий онгни шакллантирувчи жараёнга айланган. Лекин футбол фақат тўғридан-тўғри сиёсий норозилик эмас, балки онг остида ишловчи идеологик восита ҳамдир. У орқали “биз киммиз?”, “қайси жамоага мухлислик қиламиз?”, “нимадан ғазабдамиз?”, “нимани талаб қилишимиз керак?” деган саволлар коллектив тарзда жавоб топади. Футболдаги тенгсизликлар — масалан, бой жамоаларнинг устунлиги, футболдаги коррупция, паст табақадан чиққан ўйинчиларнинг жамиятда тан олиниши ёки олинмаслиги — буларнинг барчаси ижтимоий адолатсизликларга нисбатан танқидий позицияни шакллантиришга хизмат қилади. Шу маънода, футбол — сиёсатга бефарқ деб ҳисобланган омманинг сиёсий сезувчанлигини уйғотадиган “сезиларли метафора” ҳисобланади. Шундай экан, футбол одамларнинг ҳис-туйғуси, эътиқоди, эътирози ва умидларини ифода этадиган сиёсий майдон. Ва бу майдонда шаклланаётган онг — ҳақиқатда жамиятимиз қандай ишлашини, нимани ўзгартириш кераклигини ҳис қилиш учун кучли туртки бўлиши ҳам мумкин.


Миллий ифтихор, миллий бирдамлик каби тушунчалар фақат спортда юзага келяптими? Ёки буни бошқа соҳаларга ҳам кўчириш имкони борми?


Албатта, миллий ифтихор ва миллий бирдамлик деган тушунчалар фақат спорт билан чекланмайди. Спорт айниқса, футбол бу ҳис-туйғуларни энг кучли, оммавий ва жонли тарзда юзага чиқарадиган майдонлардан бири, лекин бу ҳолат бошқа соҳаларга кўчирилиши ва кўпайтирилиши ҳам мумкин, ҳатто ниҳоятда зарур ҳам. Аслида, миллий бирдамлик бу фақат турли мусобақалар пайтида биргаликда қувониш жараёни эмас, балки жамиятда умумий мақсадлар, умумий қадриятлар ва ижтимоий ҳамдардлик асосида барпо бўладиган доимий руҳий ҳолатдир. Спорт, бу борада, жамиятга бир лаҳзалик ўзини “ягона танадек” ҳис қилиш имконини беради, лекин бу бирликни сақлаб қолиш ва уни онгли тарзда барпо қилиш учун бошқа соҳалар ҳам шу кучли символик даражага етказилиши керак. Масалан:


• Маданият ва санъат: Ёзувчи, рассом, қўшиқчи ёки киноижодкорлар миллий онгни шакллантиришда футболчилардек кучли рол ўйнайди. Масалан, бир театр асари ёки бадиий филм жамиятдаги чуқур муаммоларни кўрсатиб, одамларни фикрлашга ундаши, жамоавий идентитетни мустаҳкамлаши мумкин.


• Илм-фан ва таълим: Илмий кашфиётлар, халқаро мукофотлар ёки академик ютуқлар миллий ифтихор манбаига айланиши мумкин. Бироқ бу учун давлат ва жамият илм-фанга нисбатан ҳиссий, рамзий ва моддий ёндашувини ўзгартириши зарур.


• Меҳнаткаш синфлар ва оддий халқ: Ҳар куни яшаш учун курашаётган, жамиятни елкада кўтараётган оддий одамлар, масалан, муаллимлар, шифокорлар, қурувчилар, фермерлар — буларнинг меҳнати жамият онгида қаҳрамонлик даражасига кўтарилса, спортдаги каби ижтимоий бирдамлик шаклланиши мумкин.


Аммо муаммо нимада? Нега бу ҳолат рўй бермаяпти? Чунки кўп ҳолларда сиёсий аппаратлар миллий ифтихорни фақат спортга (вақти-вақти билан бўладиган оммавий ҳодисаларга) жамлаб, бошқа соҳалардаги ижтимоий тан олинувчанликни пасайтиради. Бу эса одамларнинг ўзини ижтимоий жараёнда фаол иштирокчи сифатида эмас, томошабин сифатида ҳис қилишига олиб келади. Демак, миллий бирдамликни тиклаш учун ҳар бир соҳа –санъатдан тортиб илм-фангача – ижтимоий майдонга, тан олинувчанлик майдонига айланиши керак. Шунда бу бирлик вақтинчалик эмас, балки онгли, барқарор ва адолатга асосланган бирдамликка айланади. Миллий ифтихор — бу бирданига портлаб чиқадиган ҳиссиёт эмас, балки ҳар бир инсон жамиятда ўзини ҳурмат қилинадиган, эшитиладиган ва қадрланадиган шахс деб ҳис қиладиган муҳит бўлиши лозим.


Очиғи, сиз билан суҳбатлашмасдан бурун гоҳида мен ҳам футболни “афюн” сифатида кўрардим, нима деб ўйлайсиз, бу қараш қанчалик ҳақиқтга мос? У ҳолда у халқни уйғотадими ёки ухлатадими? Жамиятимизда бу қайси томонга хизмат қилмоқда?


– Агар футболни “афюн” (яъни омма учун сархушлик воситаси) деб атайдиган бўлсак — бу ибора, аввало, танқидий контекстда ишлатилади ва у Карл Маркснинг диний мафкура ҳақида айтган “дин — халқнинг афюни” деган машҳур иборасини эслатади. Бу ёндашувга кўра, “афюн” бўлган ҳар қандай нарса одамларни мавжуд тартибни савол остига қўйишдан, норозилик ва онгли иштирокдан чалғитади, уйқуда ушлаб туради. Аммо ҳақиқат бу иборадан анча мураккаброқ. Бугунги Ўзбекистон шароитида футбол амбивалент рол ўйнаяпти — бир томондан, у одамларнинг бирдамлик ҳисларини, ғурурини уйғотади, хусусан, халқаро майдонларда ғалабалар халқнинг ўзини қадрлашини оширади. Бу жуда муҳим. Чунки одамларга футбол моддий фойда келтирмаса ҳам ғалабага “биз ютдик” деб муносабат билдиради. Чунки бу идентитет, бу – бирдамлик, бу –қувонч. Бошқа томондан, бу қувонч кўпинча фақат “эркин ва хавфсиз” ҳиссий майдон сифатида ишлатилади — яъни аҳолининг норозилик, танқид, эътироз туйғулари бошқа соҳаларда ифода этилишига йўл ёпиқ бўлгани учун бу ҳиссиётлар футболга канализация қилинади. Бу эса спортни “афюн”га айлантиради. Масалан, сиёсий ёки иқтисодий беқарорлик даврида футбол кўпроқ томошабинлар йиғади — бу бежиз эмас. Футболни сиёсий онгни уйғотувчи кучга айлантириш учун эса уни томоша майдонидан, иштирок, фикр ва бирдамлик майдонига айлантириш зарур. Фақат шундагина у афюн бўлиш ўрнига, уйғотувчи куч ҳолатига кела олади.


Мафтуна КАРИМОВА суҳбатлашди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 1509 11:23 | 02.10.2023