+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Аёлларга зўравонлик – жамиятнинг оғриқли нуқтаси

Жамиятимизда аёл зоти доимо ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ бўлиб келган. Афсуски, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ва реал ҳаётда рўй бераётган баъзи воқеалар бу эзгу тамойилларнинг мутлақо акси эканлигини кўрсатмоқда. Аёлларга зўравонлик, уларнинг ҳуқуқларини поймол этиш долзарб масалага айланган.
Жамият
58 11:04 | 15.05.2026 11:04

Ўтган йилнинг биринчи ярмида аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг турли ҳолатлари аниқланган. Ва уларнинг сони олдинги даврга нисбатан ошиб борган. Энг кўп ҳолатлар Тошкент, Бухоро, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида қайд этилган. Шунингдек, 2025-йилнинг январь- август ойларида оилавий зўравонлик ва шаҳвоний хатти-ҳаракатлар бўйича 9 мингдан ортиқ киши жавобгарликка тортилган. Жиноят кодексининг 126¹-моддаси бўйича 298 нафар шахс судланган, шундан 81 нафари озодликдан маҳрум этилган.


Халқаро миқёсда ҳам вазият қалтислигича қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар уч аёлдан бири жисмоний ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади ва аксарият ҳолларда зўравонлик аёлнинг умр йўлдоши томонидан содир этилади.


Яқинда икки фожеавий воқеа бутун Марказий Осиё жамоатчилигини ларзага келтирди. Туркияда икки ёш қизнинг ўлдирилиши ва Қозоғистонлик Салтанат Нукенованинг ўз турмуш ўртоғи Қўндиқ Бишимбаев томонидан мунтазам равишда калтакланиши оқибатида ҳалок бўлиши, булар шунчаки алоҳида ҳолатлар эмас, балки тизимли муаммонинг ёрқин акси эди.


Юртимизда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича бир қатор қонунлар қабул қилинган. “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Жиноят кодексининг 126¹-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик), Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59²-моддаси – маиший зўравонлик учун маъмурий жавобгарликни белгилайди.


Ҳимоя ордери жабрланган аёлларга зўравонлик содир этган шахс билан алоқа қилишни тақиқлайдиган ҳимоя чораси. 2025-йил биринчи ярмида 41 051 нафар аёлга ҳимоя ордери расмийлаштирилган.


2026-йил март ойида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги ташаббуслар ишлаб чиқилди. Шаҳвоний шилқимлик учун жазони кучайтириш, педофиллар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазони белгилаш, аёлларга нисбатан зўравонлик жиноятлари билан махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар, терговчи ва судяларнинг шуғулланишини таъминлаш масалалари илгари сурилди.


Қонунлар борлиги, чора-тадбирлар кўрилаётгани хавотирларимизни камайтиради, албатта. Аммо инсон омили зўравонлик муаммоси ўз долзарблигича қолмоқда. Қонунчилик базаси яратилган, аммо уларнинг ижроси ва самарадорлиги масаласи очиқлигича.


Шу сабабли, ҳар бир аёл руҳан мустаҳкам бўлиши ва илмли, ҳунарли бўлишга интилиши лозим. Ҳақ-ҳуқуқин яхши англаши, зўравонликка таслим бўлмаслиги керак.


Гулзода Умматова


ЎзДЖТУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6463 16:57 | 05.08.2023