Андархоннинг тилёрар қовунлари

Андархон қишлоғи Фарғона вилояти Бешариқ туманида жойлашган. Қишлоқда истиқомат қилувчи 5 мингдан зиёд аҳолининг  аксарияти қовунчилик билан шуғулланади.

12:46 | 17.01.2024
1.3k

Шунинг учун бўлса керак, Андархон мазаси тил ёрар қовунлари билан машҳур.
Ҳар икки хонадоннинг бирида қовун сақлаш омборхонаси бор. Улар Гулоби, Бўрикалла, Қирқма, Кўкча каби бир неча навдаги қовунлар билан тўла. Шириндан шакар қовунларни сақлашда қишлоқ ҳудудининг географик жойлашуви ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳудудда кун ора шамол эсади. Айни шу шамолнинг эсиши қовунларни яхши ва сифатли сақлаш учун хизмат қилади. Шу боис ҳам омборхоналардаги қовунлар ҳатто май ойигача сифатини йўқотмайди.

Бешариққа келган меҳмон борки, албатта Андархон қишлоғига кириб, қовун таътиб кўрмасдан кетмайди. Андархонликлар эса меҳмонларни хуш муомалалик билан қарши олиб, мазали қовунларини илинишдан қизғонмайди. Бир сўз билан айтганда, Андархон қовунлари туманнинг ташриф қоғозига айланган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади
Андархоннинг тилёрар қовунлари | Ishonch.uz