АҚШ Жанубий Кореяга ядровий сув ости кемаси қуришга рухсат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореяга ядро энергиясида ҳаракатланувчи сув ости кемаси лойиҳасини амалга оширишга рухсат берди. Хабарларга кўра, кема АҚШнинг Филаделфия шаҳридаги кемасозлик заводида қурилади.
Трампнинг таъкидлашича, Жанубий Корея Вашингтон билан савдо ҳамкорлигини кенгайтириш доирасида АҚШдан катта ҳажмда нефть ва газ харид қилишга розилик билдирган.
Шу билан бирга, Жанубий Корея саноат вазирлиги лойиҳа бўйича тушунтиришлар ва тўлиқ музокаралар ҳали ўтказилмаганини маълум қилди.
Экспертлар фикрича, ядровий сув ости кемаси қурилиши юқори технологияли ечимларни талаб қилади ва халқаро ядровий хавфсизлик назоратини мураккаблаштириши мумкин.
Трамп ва Жанубий Корея президенти ўртасидаги учрашувда, шунингдек, ядровий ёқилғини қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинган. Мутахассислар бу жараённи икки давлат муносабатларининг иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамланиши сифатида баҳоламоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0