Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди
Ёқуб Аҳмедов 3 январь 1938 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топган. Истеъдодли театр ва кино актёри Ёқуб Аҳмедов Тошкент Театр ва рассомчилик институтини режиссёрлик факультетига ўқишга қабул қилинди. 1958 йили Ўзбек Миллий академик драма театрига актёр лавозимига ишга қабул қилинади. 1993 йилдан 2013 йилгача шу театрнинг директори сифатида фаолият кўрсатиб келди.
Ёқуб Ахмедов узоқ йиллар элликдан ортиқ спектаклларда асосий ролларни ўйнади. У дастлаб Уйғуннинг "Парвона” асари асосида сахналаштирилган спектаклда Муроджон образини ижро этди. У яратган Уйғун ва И.Султоннинг "Алишер Навоий” спектаклида Алишер образи, И.Султоннинг "Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари” Юсуфбек хожи образини, Уйғуннинг "Зебуннисо”сида Шохжахон образини, В.Шекспирнинг "Отелло”сида Отелло образи, П.Қодировнинг "Юлдузли тунлар”ида Бобур образи, Уйғуннинг "Абу Райҳон Беруний”сида Беруний образлари ва бошқалар. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.
Ёқуб Ахмедов Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, "ДЎСТЛИК" ордени ва "МЕҲНАТ ШУҲРАТИ" ордени каби мукофотлар билан тақдирланган.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0