Валюта UZS
  • USD

    12 198.28-30.3

  • EUR

    14 241.49-41.49

  • RUB

    156.570.61

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 08:00

    +13 C

  • 09:00

    +15 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 11-April

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 08:00

    +13 C

  • 09:00

    +15 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • Shanba, 11

    +11 +20

  • Yakshanba, 12

    +11 +20

  • Dushanba, 13

    +12 +20

  • Seshanba, 14

    +14 +20

  • Chorshanba, 15

    +15 +20

  • Payshanba, 16

    +11 +20

  • Juma, 17

    +10 +20

  • Shanba, 18

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Автомобилсиз кун кимдан бошланиши керак?

Бугунги кунда инсон ҳаётини транспорт воситасисиз тасаввур қилиш қийин. Автомобиллар кундалик турмушимизни енгиллаштиради, масофаларни яқинлаштиради, вақтни тежайди. Бироқ тараққиётнинг бу қулайлиги билан бирга, жамият олдида янги муаммолар, яъни ҳаво ифлосланиши, шовқин, йўллардаги тирбандлик, инсон саломатлигига салбий таъсирлар ҳам пайдо бўлмоқда. Уларнинг ечими сифатида жаҳон амалиётида «Автомобилсиз кун» каби ташаббуслар кенг қўлланила бошлади.
33 10:13 | 11.04.2026 10:13

Бундай эзгу ғоя юртимизда ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. 2026 йил 1 майдан бошлаб, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» акциялари мунтазам ўтказилиши белгиланиши шунчаки бир тадбир эмас, балки жамият онгидаги катта бурилишнинг бошланишидир. Бу қарор орқали фақат транспортдан вақтинча воз кечиш эмас, балки инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни қайта тиклашга қаратилган муҳим қадам қўйилмоқда.


Аввало, бу ташаббуснинг мазмун-моҳиятига назар ташлайлик. «Автомобилсиз кун» бир кун давомида шахсий ва хизмат автомобилларидан воз кечиб, жамоат транспортида, велосипедда ёки пиёда юришни тарғиб этувчи экологик акциядир. Бир қарашда оддий туюлган бу ҳаракат, аслида катта ижтимоий ва маънавий аҳамиятга эга. Чунки одатларни ўзгартириш осон эмас. Бир кунлик чеклов орқали одам ўз ҳаётига бошқача нигоҳ билан қарай бошлайди.


Айниқса, давлат хизматчилари учун хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланишнинг қатъиян тақиқланиши катта маъно касб этади. Бу жамиятга ўрнак кўрсатиш, масъулиятни ўз зиммасига олиш ва «Мендан бошлансин» деган тамойилни амалда намоён этишдир. Агар раҳбарлар ва хизматчилар ўзлари бу қоидаларга амал қилишса, аҳоли ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга мойил бўлади. Шаҳарлардаги экологик вазият ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда, ҳаво сифати тилга олинади.


Автомобиллардан чиқадиган зарарли газлар бугунги кундаги энг катта муаммолардан биридир. Бу нафақат табиатга, балки инсон саломатлигига ҳам жиддий зарар етказади. Нафас йўллари касалликлари, аллергия, юрак-қон томир хасталиклари – буларнинг барчаси маълум даражада ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ. «Автомобилсиз кун» ана шу муаммони камайтиришга қаратилган амалий ечимлардан бири ҳисобланади.


Кун давомида транспорт воситалари сони камайса, ҳавога чиқадиган зарарли моддалар миқдори ҳам озаяди. Бу қисқа вақт ичида сезиларли ижобий натижа бериши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, мунтазам равишда ўтказиладиган бундай акциялар узоқ муддатда экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Бундан ташқари, шаҳар маданиятини ҳам ўзгартиради.


Бугунги кунда катта шаҳарларда тирбандлик оддий ҳолга айланиб қолган. Йўлларда соатлаб туриб қолиш ортидан асабийлашиш, стрессга тушиш руҳиятга салбий таъсир кўрсатади. Автомобиллар сони камайса, йўллар анча бўшайди. Бу нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар учун ҳам қулай муҳит яратади.


Шу ўринда яна бир гап. «Автомобилсиз кун» инсонни соғлом турмуш тарзига ундайди. Пиёда юриш ёки велосипед ҳайдаш эса, жисмоний фаоллик демакдир. Замонавий ҳаёт тарзида ҳаракат камайиб, турли касалликлар кўпаймоқда. Шу боис бир кунлик пиёда юришнинг ўзи ҳам инсон саломатлиги учун катта фойда келтиради.


Айни пайтда бу ташаббус жамоат транспорти ривожи учун ҳам туртки бўлади. Агар одамлар автомобилдан воз кечиб, автобус, метро ёки бошқа транспорт турларидан фойдалана бошласа, бу соҳада хизмат сифатини оширишга эҳтиёж пайдо бўлади. Натижада жамоат транспорти тизими янада такомиллашиб, аҳоли учун қулай ва самарали бўлиб боради.


Албатта, ҳар қандай янгилик каби бу ташаббус ҳам дастлаб муайян қийинчиликлар билан кечиши мумкин. Айримлар учун автомобилдан бир кунга воз кечиш ноқулай туюлиши табиий. Бироқ вақт ўтиши билан одамлар бунинг ижобий томонларини англаб ета бошлайди. Энг муҳими, жараёнда тушунтириш ишлари, тарғибот ва шахсий намуна катта аҳамият касб этади.


Бугунги кунда дунёда кўплаб шаҳарлар «Автомобилсиз кун»ни муваффақиятли амалга оширмоқда. Баъзи шаҳарларда одамлар бу кунни ҳатто байрамдек қарши олишади. Кўчаларда велосипедчилар, пиёдалар кўпаяди, турли маданий тадбирлар ўтказилади, табиат билан уйғунлик ҳисси кучаяди. Бу тажриба шуни кўрсатадики, бун-дай акциялар нафақат экологик, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга.


Юртимизда ҳам ушбу ташаббус аста-секин кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда. Айниқса, ёшлар бу борада фаол бўлишлари мумкин. Чунки янги ғоялар, янги фикрлар айнан улар орқали тез тарқалади. Агар мактаб ва олий таълим муассасаларида ҳам бу мавзуга алоҳида эътибор қаратилиб, тарбиявий ишлар олиб борилса, на-тижа янада самарали бўлади.


Айтиш мумкинки, «Автомобилсиз кун» бир кунлик акция эмас, балки узоқ муддатли мақсадларга хизмат қилувчи ҳаракатдир. Шу сабабли инсон ўз одатларини қайта кўриб чиқади, табиатга муносабатини ўзгартиради, жамият олдидаги масъулиятини ҳис қилади. Бу ташаббус ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизга кириб борса, шаҳарларимиз тоза, ҳаётимиз мазмунли ва барқарор бўлади. Энг муҳими, келажак авлод учун соф ҳаво, тоза муҳит ва соғлом ҳаётни таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшамиз.


Салим АБДУРАҲМОНОВ


«ISHONCH»



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид