Валюта UZS
  • USD

    12 129.3328.04

  • EUR

    14 061.5330.08

  • RUB

    149.171.16

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 26-October

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Yakshanba, 26

    +21 +20

  • Dushanba, 27

    +23 +20

  • Seshanba, 28

    +20 +20

  • Chorshanba, 29

    +19 +20

  • Payshanba, 30

    +22 +20

  • Juma, 31

    +20 +20

  • Shanba, 01

    +17 +20

  • Yakshanba, 02

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Азалий тўқнашув: жаҳонни жунбушга келтирган “эл-классико”лар

54 14:55 | 26.10.2025 14:55

Эл-классико ҳақида миллионлаб мақолалар ёзилган, лавҳалар, таҳлиллар, прогнозлар қилган. Бугун, 26 октябр куни дунё яна бир эл-классикога гувоҳ бўлади. “Реал Мадрид” Испания суперкубоги учун кураш доирасида “Барселона”ни қабул қилади. Мазкур қарама-қаршилик нафақат Испания ёки Европа, балки бутун дунёда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўладиган, мухлислар эътиборидаги ўйин саналади. Тарихда ҳам эл-классиколар жуда қизғин ва тортишувлар, драматик саҳналарга бой тарзда ўтган. Қуйида учрашувлар тарихидаги энг эсда қоларли воқеаларни ёдга оламиз.


* Энг шов-шувли натижалардан бири олис 1943 йилда кузатилган. Ушбу бу ўйин ҳақида турли миш-мишлар кўп. Генералиссимо кубоги ярим финалида (илгари Испания кубоги номланар эди) Мадриднинг “Реал” клуби “Барса”ни 11:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўша пайти Испания Франко диктатураси ҳукмрон бўлиб, олий раҳбар Мадрид клубига мухлислик қиларди. Ҳукмдорни ранжитиш эса мақсадга мувофиқ эмасди. Маълум бўлишича, ҳарбийлар “Барселона” футболчиларига ўйин бошланишидан олдин мағлуб бўлишни буюрган. Яна бир талқинга кўра, каталониялик футболчиларни тўппонча билан қўрқитишган. Малумки, каталонияликлар 32-дақиқада бир киши кам бўлиб қолганди. Бундан ташқари, “Барселона” ходимларидан бири полиция ходимлари билан жанжаллашиб қолганидан сўнг ҳибсга олинди. Буларнинг ҳаммаси каталонияликлар руҳиятига ёмон таъсир қилди. Мадридликлар жуда йирик ҳисобда зафар қучди.


* Лекин қасос қиёматга қолмади. Каталонияликлар ушбу мағлубият учун ҳали Франко тахтда эканидаёқ ўч олишди. Бу ҳодиса 1974 йилда содир бўлди. 5:0 ҳисобидаги ғалаба 14 йил ичида биринчи марта лигада ғолиб чиққан “Барса” учун бурилиш нуқтаси бўлди. Афсонавий Йохан Кройфф гол урди ва жамоадошларига яна учта гол киритишда ёрдам берди. “Реал Мадрид” голландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, бироқ у диктатор Франко билан алоқадор жамоага ҳеч қачон қўшилмаслигини эълон қилиб, Каталонияни танлади. Айтганча, ушбу трансфер ўша пайтда футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланган (тахминан 1 миллион фунт).


* XXI асрда ҳам азалий рақиблар кескинлиги совумади. Айниқса португалиялик юлдуз Луиш Фигунинг Барселонадан Мадридга кўчиб ўтиши кўк-анорранглилар учун жуда ёмон қарор бўлди. Каталониялик мухлислар Фигунинг бу ишини осонликча ҳазм қила олмадилар. 2002 йилда Фигу ва чўчқа боши билан боғлиқ саҳна юз берди. Ўйин пайтида мухлислар Фигуга қарата чўчқа бошини улоқтиришди. Бу жуда қаттиқ ҳақорат бўлса ҳам, португаллик футболчи босиқликни маъқул кўрди. Ҳа, ўша ўйин голсиз якунланди, аммо муҳит оловли эди. Луиш Фигу 2000 йилда “Реал”га ўтгунга қадар “Барселона”да беш йил ўйнаганди.


Чўчқа боши ва норози мухлислар сабаб ҳатто ҳакам учрашувни тўхтатиб қўйишга ҳам мажбур бўлди.


* 2005 йилнинг апрелида юлдузлар йиғилган “Реал Галактиакоси” “Барса”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар сафида Раул, Роналдо, Зидан ва Майкл Оуэнлар гол урди.


Каталонияликлар эса Это`О ва Роналдиноларнинг голлари билан жавоб беришди. Ўшанда мадридликлар ўз рақибидан турнир жадвалида нақ 9 очкога орқага қолишаётганди.


Мухлисларнинг норози ҳайқиришлари ҳартугул таъсир қилди ва “Реал” ўйинда аламини олишга муваффақ бўлди. Қизиғи, учрашувдаги барча голларни машҳур юлдузлар киритди.


* 2007 йилги ўйин Месси даврининг ибтидоси эди. Аргентиналик истеъдод азалий рақибга 3 та гол уриб, хет-трикка эришди. Аммо “Реал” ўйинчилари ҳам қараб турмади. Ван Нистелрой ва Рамоснинг аниқ зарбалари эвазига мадридликлар ғалабани илиб кетишига бир баҳя қолди. Яхшиямки, Месси 90-дақиқада учинчи голни киритиб, аламли мағлубиятдаан жамоани қутқариб қолди.


* Навбатдаги қайноқ тўқнашув 2010 йилда рўй берди. Ушбу ўйин португалиялик машҳур мураббий Жозе Моурино учун “совуқ душ” каби бўлди. Ўша йили Моурино Интер билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлганди ва Испанияга олиб келинганди. Мазкур эл-классико чиройли ўйиндан кўра, жанжаллар билан эсда қолди. Бир вазиятда Гвардиола майдондан чиққан тўпни узоқроққа ташлади, асаби таранг бўлиб турган Криштиану Роналду эса бунинг учун мураббийни туртиб юборди.


Шунингдек, яқинда бирга жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Серхио Рамос ва Карлос Пуйоллар ўзаро жанжаллашиб кетишди. Ўйин охирида Серхио майдондан четлатилганидан сўнг ҳам майдондан тинч чиқиб кетмади. Бу тактик жиҳатдан ҳам муҳим ўйин бўлди. “Барселона”нинг ўша пайтдаги “тики-така”си ҳар қандай жамоани доғда қолдираётган эди. 5:0 ҳисобидаги аламли мағлубиятдан сўнг Моурино каталонияликларнинг ўзига хос маҳоратини тан олди ва мадридликлар раҳбари, клуб президенти Флорентино Перес ўйинни ўз клуби тарихидаги энг ёмони деб атади.


* 2011 йилги баҳсда ҳам каталонияликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Қироллик жамоаси аламли мағлубиятга учради. Ушбу даврда “Барса”нинг якка ҳукмронлиги давом этаётган ва Месси-Роналду қарама-қаршилиги авжига чиқаётганди. Ўйин Роналдунинг офсайд ҳолатидан урган голи ва Бенземанинг қаҳрамонона зарбаси билан ёдда қолди. Бунга Мессининг ҳал қилувчи тўпи жавоб бўлди. Марсело майдонга тушганида Фабрегаснинг юракни эзувчи қичқириғи, Давид Вилянинг Месут Ўзилга мушт туширгани, Моуринонинг мемларга айланиб кетган ҳатти-ҳаракатлари ҳам эсда қолди.


* 2014 йилги ўйин эса уэлслик футболчи Гарет Бейлнинг машҳур югуриши билан эсга олинади. “Реал Мадрид” Испания кубоги финалида ғалаба қозонди (2:1). Гарет Бейл 85-дақиқада ҳал қилувчи голни киритди. Унинг чап қанотдан ёввойи тезлик билан югуришига каталониялик ҳимоячилар бардош бера олмадилар. Бейл майдон ташқарисида ҳам тахминан 15 метр югурди, лекин барибир ҳимоячи Бартрани ортда қолдирди.


* Эл-классиколар тарихида энг яхши тўпурарларни ҳам эсламасак бўлмайди. Бешинчи ўринни Ференц Пушкаш эгаллайди. Мадридликлар сафига 8 мавсумми ўтказган футболчи 14 бора “Барселона” дарвозасини аниқ нишонга олган. “Барселона” ўйинчиси Сесар Родригес ҳам ҳудди шундай натижага эришган.


* “Реал” юлдузи Раул Гонсалес эса 15 марта гол урган. Криштиану Роналдуда 17 гол, Алфредо ди Стефанода эса 18 гол мавжуд. Бу борада энг яхши натижани Лионел Месси кўрсатган. "Барселона" сафида аргентиналик футболчи жами 525 та гол урди, жумладан 24 бор “Реал” дарвозасини ишғол этди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид