Ғазода 100 дан ортиқ журналист ўлдирилган
Туркиянинг ҳукмрон партияси вакили Ўмер Челик Исроил армиясининг “фаластинликларни шафқатсизларча ўлдираётган” ва Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни ёритаётган журналистларга ҳужумларини кескин қоралади.
Шунингдек, Исроил ҳаво ҳужумида жароҳат олган ТРТ Aраби филм гуруҳига ҳамдардлик билдирди.
“Биз Исроил армиясининг Ғазо секторида фаластинликларнинг шафқатсизларча ўлдирилиши ва жаҳон ҳамжамиятининг минтақадаги гуманитар вазиятга эътиборини қаратмоқчи бўлган журналистларга ҳужумларини қоралаймиз.
Ғазодаги Нусейрат лагерида суратга олиш пайтида Исроил ҳаво ҳужумига учраган TRT (TRT Arabi) жамоасига ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳат олган мухбир Сами Шаҳаданинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, Ғазодаги Нусейрат лагерида кўрсатувга тайёрланаётган TRT (TRT Arabi) суратга олиш гуруҳининг машинаси Исроил армияси томонидан ҳаво ҳужумига учраган эди.
Мустақил оператор Сами Шаҳада оғир жароҳат олди ва оёғини кесиб ташлаш учун операция қилинди. TRT (TRT Arabi) мухбири Сами Берхум воқеа пайтида жароҳатдан аранг қутулиб қолди.
“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотига кўра, Ғазода аллақачон 100 дан ортиқ журналист ўлдирилган.
Ғазо сектори ҳукумати матбуот хизмати аввалроқ хабар берганидек, Исроил “Фаластин томонини жим бўлиш, фактларни яшириш, минтақа ва дунё жамоатчилигига хабар ва маълумотлар етиб боришига йўл қўймаслик учун Ғазода журналистларни атайлаб ўлдирмоқда”.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0