Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 05:00

    +15 C

  • 06:00

    +15 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +21 C

  • 09:00

    +24 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +30 C

  • 17:00

    +29 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 10-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 05:00

    +15 C

  • 06:00

    +15 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +21 C

  • 09:00

    +24 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +30 C

  • 15:00

    +30 C

  • 16:00

    +30 C

  • 17:00

    +29 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Shanba, 10

    +16 +20

  • Yakshanba, 11

    +14 +20

  • Dushanba, 12

    +16 +20

  • Seshanba, 13

    +18 +20

  • Chorshanba, 14

    +18 +20

  • Payshanba, 15

    +18 +20

  • Juma, 16

    +19 +20

  • Shanba, 17

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Баҳодир Ялангтўш” — “Ўзбекфильм”ни янги босқичга олиб чиқади(ми?)

Айни дақиқаларда Тошкент шаҳридаги Миллий кино санъати саройида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ezgu film” студияси томонидан яратилган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильмининг премьераси ўтказилмоқда.
632 19:43 | 30.05.2024 19:43

Примьерага жуда катта тайёргарлик кўрилган. Миллий кино санъати саройи жуда ўзгача байрамона тусга кирган. Кўзингиз бир томонда қизил йўлакдан ўтиб келаётган актёр ва актрисаларга тушса, бир томонда барча жамоатчилик фаоллари, маданият арбоблари, кино соҳаси дарғаларини учратасиз. Асосий катта залда фильм намойишидан олдин тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда фильмда роль ўйнаган барча ижодкорлар саҳнага таклиф этилиб, меҳмонларга таништирилди.


Бош режиссёри ва муаллиф Жаҳонгир Аҳмедов ҳаяжонли ва севинч сўзларини баён этар экан, фильм давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан суратга олингани ва бутун ижодий жараёнда юксак шароит ҳамда эътиборни ҳис қилиб турганини таъкидлади.
Шу ўринда Баҳодир Ялангтўш ҳақида икки оғиз.


Ўтмиш тарихимизда Самарқандда улкан ободончилик ишларини амалга оширган, ўз ҳукмронлиги даврида шаҳар равнақини таъминлаган ҳукмдорлардан бири Баҳодир Ялангтўш 1576 – 1656 йилларда яшаб ўтган бўлиб, у қарийб 40 йил давомида Самарқандда ҳокимлик қилган. Ҳозиргача бутун дунёни ўзига чорлаб келаётган Регистон мажмуасини бунёд этган.


У 1576 йилда Нурота ҳокими оиласида туғилган. Ялангтўш Баҳодир Бухоро хони Абдуллахон II назарига тушган ва унинг ҳомийлигида махсус ҳарбий мактабда ўқиган (1590–93). Ўзининг давлат олдидаги муносиб хизматлари эвазига дастлаб Булунғур, Лойиш, Каттақўрғонда туманбоши лавозимида ишлаган.


1626 йилдан бошлаб Самарқандни мустақил идора қила бошлаган. Фильмда унинг Ватан, она тупроқни босқинчилардан асраш йўлидаги жасорати, ўзга ўлкаларга қилган юришлари, қозоқ, хитой ва мўғул хонлари билан олиб борган музокаралари, сиёсати очиб берилган.


Фильмда бош қаҳрамон — Баҳодир Ялангтўш ролини иқтидорли киноактёр Ҳабибулла Низомов, ўйнаган. Продюсер Зафар Йўлдошев, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, сценарий муаллифлари Ҳасан Тошхўжаев (ва Жаҳонгир Аҳмедов).


Шунингдек фильмда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Боир Холмирзаев, Матёқуб Матчонов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Тоҳир Саидов ва қозоғистонлик актёр ва актрисаларни ҳам кўриш мумкин.


— Фильмда энг сўнгги замонавий рақамли технологиялардан фойдаланилди. Яхши фильм ишлаш учун қандай шароит керак бўлса барчаси яратилди: тарихий жараёнлар ва жанг саҳналари учун павильонлар, кийимлар, қурол яроғ ва аслаҳалар.


Менимча эндиликда ўзбек киноси янги босқичга чиқиши шубҳасиз. Чунки эндиликда Ўзбекистонда Қозоғистон ва ҳатто Россияда ҳам мавжуд бўлмаган повильон яратилди. Мазкур кино ўзбек киноиндустриясининг янги босқичга кўтарилишидаги илк кинокартина бўлади деган умиддаман, — дейди фильмда роль ижро этган қозоғистонлик таниқли актёр Даулетбек Абдуғаффоров.


Томошабинларни кузатамиз: ҳамма диққат билан томошага берилган. Тарихий кадрлар, воқеалар ривожи моҳирона ишланган.


Фильм ҳақидаги янада батафсил мулоҳаза ва маълумотларни эса тез орада “ISHONCH” газетасида ўқийсиз.


Зебо Намозова,
Қувонч Тўраев (фото)
ishonch. uz мухбирлари


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид