Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 938.0122.94

  • EUR

    14 673.0013.1

  • RUB

    158.732.3

+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+33c

  • Hozir

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 06-May

+33C

  • Hozir

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Seshanba, 06

    +33 +20

  • Chorshanba, 07

    +36 +20

  • Payshanba, 08

    +29 +20

  • Juma, 09

    +28 +20

  • Shanba, 10

    +30 +20

  • Yakshanba, 11

    +31 +20

  • Dushanba, 12

    +32 +20

  • Seshanba, 13

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Оддийликдаги буюклик: шеърга маҳлиё қалб

Ижтимоий тармоқларда ўзбек шоирининг оғир шароитда қолгани ҳақида кўп гапирилди. Жамиятнинг маънавий хазинаси бўлган бундай инсоннинг оғир шароитда қолгани, кўнгилни ғаш қилади. Аммо бундай вазиятлар бир ёки иккита эмас.
Жамият
103 11:28 | 06.05.2025 11:28

Дунёнинг ҳар чеккасида умрини илмга бағишлаган, шеър ва китоб ёзишни ҳаётининг энг муҳим қисми сифатида қарайдиган, бошқаларга маънавий кўмак берса-да, ўзи моддий кўмакка муҳтож, аммо дунё ташвишларига аралашмай, камтарона ҳаётида яшаб келаётган, ҳаётидан мамнун шоир ва ёзувчилар кўплаб топилади. Аслида, уларга кўп нарса ҳам керак эмас. Бир кулба, қоғоз ва қалам бўлса, бас.


Шундай инсонлардан бири болалар шоири Мўмин Аваз. Салкам 80 ёшни қоралаётган қаҳрамонимиз Сирдарёнинг бир чеккасида ёлғиз яшайди. Йўқ, ёлғиз эмас, шеърлари, китоблари билан бирга… Шоирнинг тунлари бедор кечади дейишади. Шеър ёзишни тун ярмидан бошлаб бамдодга қадар улайдиган Мўмин ака чиндан ҳам тунни бедор, ижод билан ўтказади.


Ҳозиргача 15 дан ортиқ шеърий тўпламлари чоп этилган. Ижтимоийлик, болалик, абстракт мавзуларни кўпроқ ёзади. “Ҳуррият” газетасида чиққан Мўмин ака ҳақидаги мақолани ўқиганимиздан сўнг, у кишининг уйини топиб бордик. Маҳаллага киришимиз билан қўни-қўшнилардан “Шоир Мўмин Авазнинг уйи шу ердами?” — деб сўрасак, ҳеч ким танимади. Сабаби эса оддий. Инсонларнинг ҳаммаси ҳам шоирга, шеърга эътибор қилмай қўйганига анча бўлган. Маҳалладошлари ҳам у инсонни шунчаки Мўмин ака деб билади. Шу ҳаёллар билан юрганимизда биз излаб келган шоирнинг ўзини кўриб қолдик. Ҳовлисида бузоқларини ўтлатаётган экан. Бизни кўриши билан, болалардек юзига табассум югуриб, ишларини тезлатти. Оқ сочли, Марғилон дўппини бошидан тушурмайдиган, ҳар доим костюмини эгнига илиб олган, қўллари фақатгина қаламдан қаварган шоиримизнинг уйига кирдик.


Унинг уйи гўёки музей. Эски китоблар, шеър қораламалари эса ноёб экспонат. Лойшувоқ усулидаги бир хонали уй ичига кирдик. Ташқари тарафдан хароба аҳволда кўринадиган уй ичида катта хазина — кутубхона бор эди. Эски уй жиҳозларининг ҳар бурчагида, ёстиқ остида, дераза олдида шеър қораламалари, турли адабиётлар ётади.



— Шеърни ҳамма ҳам тушунавермайди. Уни англаш учун аввало Навоийни, буюк инсонларнинг асарларини ўқиши керак. Яхши ёзиқлар, орқамиздан қолади, кун келиб кимдир уни ўқийди, — дейди суҳбатдошимиз. Бундан 30 йиллар илгари Асқад Мухтор ёнига шеърларини газетага чиқариши учун борган шоир ҳамон турли таҳририятларга ёзганларини қўлтиқлаб бораверади. Шоирнинг ўз шеърларидан муҳимроқ бўлган нарса йўқ, у шеър учун яшайди. Газета-журналлар саҳифасида ўз шеърини кўрса болалардек қувонади, ҳар бир ёзиқларини асрайди. Пенсиясини йиғиб кам сонли бўлса ҳам китоб чиқариш умидида бўлади. Назаримда, шоир кимдир унинг шеърларини тинглашини, ёд олиши, инсон қалби шеър билан ором олишини истаб яшаса керак. Кетар чоғимизда ҳам, ҳали бизга ўқиб беролмаган шеърлари борлигини таъкидлаб, дарвозадан маюс кузатди…



Айрим қўшиқларнинг кўрилиш сони ижтимоий тармоқларда 500 миллионга яқинлашган. Инсонга умуман маънавий озуқа бермайдиган сатрлар шу қадар оммалашсаю, ҳақиқий ижод намуналари чанг босиб ётса… Бир дона китоб ўқимайдиганлар юқори мартабада ўтирсаю, илмли инсонлар эса панада яшаса…


Шоирнинг уйидан чиқар эканмиз, шу каби ўйлар ўтарди хаёлимиздан.


Диёра Равшанова
“ISHONCH”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3947 16:57 | 05.08.2023