Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 09-May

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • Juma, 09

    +27 +20

  • Shanba, 10

    +30 +20

  • Yakshanba, 11

    +31 +20

  • Dushanba, 12

    +32 +20

  • Seshanba, 13

    +34 +20

  • Chorshanba, 14

    +37 +20

  • Payshanba, 15

    +39 +20

  • Juma, 16

    +42 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Улар 100 нафар эди

Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики, жадид маърифатпарварларимиз ўлкада фан, таълим ва тарбияни юксалтириш билан бир қаторда, миллий армияни шакллантириш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратганлар. Улар хорижий давлатлар армия­­си, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, жанг санъати ва қуролланиш тизимини чуқур ўрганганлар.
Жамият
111 23:20 | 08.05.2025 23:20

Жадидчилик ҳаракати таркибида 100 нафар ҳарбий жадид ҳам бўлган. Улар ўша пайтлардаёқ маҳаллий кадрлардан иборат ҳарбий бўлинмалар тузиш, қўшинларда янгича қарашлар, жанговар руҳ ва миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга ҳаракат қилишган. Миллий озодлик ҳаракати иштирокчиларига ҳарбий сир-асрорларни ўргатишган.


Афсуски, ўзбек армиясини ташкил этиш, миллатни ташқи ҳамда ички душманлардан асраш, ватан озодлигига эришишни мақсад қилган миллий қўшин орзумандлари ҳам бошқа жадид­лар қатори турли баҳоналар билан юртдан узоқлаштирилган. Кейинчалик асоссиз айблов ва бўҳтонлар билан қатағон қилинган.


Президентимиз «Биз жадидчилик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганишимиз керак. Бу маънавий хазинани қанча кўп ўргансак, бугунги кунда ҳам бизни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топамиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг ­қадрини англаб етади», дея таъкидлаган эди.


Дарҳақиқат, бугун халқимиз озодлиги ва ватанимиз равнақи йўлида азиз жонларини фидо қилган аждодлар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг фаолияти ва меросини янгича тафаккур асосида ўрганиш ҳамда тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биринчи ўзбек тоғ-отлиқ дивизияси қўмондони Миркомил Миршаропов, Ризо Ёқубов, Назир Шоликоров, Тошкенбой Азизов, Мамадали Алиев, Бурҳон Ҳамроқулов, Мирзақур Ризқулов, Абдужалил Абдуллаев, Холмат Шукуров, Убайдулла Толипов, Турғунбой Қирғизбоев, Юнус Наримонов каби ҳарбий жадидлар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шулар жумласидандир.


20 ёшли ҳарбий вазир


1920 йили Тошкент пиёдалар қўмондонлик курсини тамомлаган (эндигина 20 ёшга тўлган) Миркомил Миршаропов Хоразм Халқ Республикасига ҳарбий нозир этиб тайинланади. У ерда ҳарбий қисмлар, дастлабки отлиқ полк ва пиёдалар батальонини ташкил этиш ишларига бош-қош бўлади. Бироқ М.Миршароповнинг ютуқлари, қўли остидаги аскарлар шижоатидан хавфсираган ҳукумат уни Туркистондан узоқлаштириш мақсадида 1935 йили Мўғулистонга ҳарбий атташе қилиб жўнатади. 1936 йилда эса Шимолий Кавказ ҳарбий округи қўмондони вазифасига тайинланади. Миршаропов бошқараётган ҳарбий округ қисқа муддатда собиқ иттифоқнинг энг намунали жанговар округларидан бирига айланади. Бу зулмкор ҳукуматни янада кўпроқ қўрқувга солади.


Эътиборли жиҳати, М.Миршаропов асосини яратган илк ўзбек дивизияси йигитлари орасидан кўплаб истеъдодли миллий ҳарбий кадрлар етишиб чиқди. Бу дивизия келажакда ўзбек миллий армиясининг ўзаги бўлиши керак эди. Унда замонавий армияга хос барча атрибутлар шакллантирилиб, артдивизион, мото-мех дивизион, махсус ҳаво кучлари, ­пиёда, отлиқ, алоқа эскадронлари ташкил этилади. Дивизия оркестри, махсус «Қизил юлдуз» газетаси фаолияти йўлга қўйилади.


Миллат ойдинлари Ф.Хўжаев, ­А.Икромов, М.Миршаропов аскарларни миллий кўтаринкилик руҳида тарбиялаб, улкан режалар сари бошлар эди. Дивизиянинг тантанали йиғинларида Миршаропов шарафига басталанган «Миршаропов дивизияси, олға бос!» сатрлари билан бошланувчи мадҳия янграр эди. «Миршаропов марши» деб номланган мадҳия нафақат дивизия ҳарбийларининг, балки бутун ўзбек ёшларининг севимли қўшиғига айланган эди.


Россия давлат архивида сақланаётган мазкур маршнинг овозли ёзуви асосида бугун ушбу қўшиқ Қуролли Кучлар академияси бадиий ҳаваскорлик жамоаси томонидан қайта тикланди. Ҳатто машҳур шоир Мақсуд Шайхзода ­ М.Миршаропов қўмондонлик қилган Ўзбек тоғ-отлиқ дивизиясига бағишлаб ёзган «Ўзбек дивизияси марши» ҳам куйга солиниб, ижро этилмоқда.


Миркомил Миршаропов доим она Ватан озодлигини ва халқ фаровонлигини кўриш орзу­сида яшади. Бундан хавфсираган Қизил ҳукумат 1938 йили Миршаропов ҳамда у каби юзлаб офицер ва аскарларни қатл этади. Қўмондон Миршаропов ўшанда ҳали 38 ёшга ҳам тўлмаган эди.


Ҳукм ўша куниёқ ижро этилган


Қатл этилган ҳарбий жадидлар орасида Мамадали Алиев ҳам бор эди. У аскар ва офицерларга отда юриш, қилич билан жанг қилиш сирларини ўргатиш, профессионал ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида етук мутахассис сифатида ном қозонган. 41-отлиқ полк взводини бошқарар экан, миллий ҳарбий бўлинмалар яратиш, уларни мамлакатнинг ҳарбий қўрғонига айлантириш ҳақидаги ғояларни тарғиб қилган. Табиийки, бу собиқ совет тузуми намояндаларига ёқмаган.


Мамадали Алиев 1937 йил 17 сентябрь куни 19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизия­­си бўлинмаларида аксилмиллатчилик фаолиятини амалга оширганликда ­айбланиб, қамоққа олинади. 1938 йилда 10 октябрда СССР Олий суди Ҳарбий ҳайъати қарори билан «айбдор» деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинади. Ҳукм ўша куниёқ ижро этилади.


Қатағон қилинганлар орасида таниқли қўмондон Ризо Ёқубов ҳам бор эди. Зоминда туғилиб, вояга етган Ризо Ёқубов 35-авиабригада қўмондони бўлган, 1935 йили комбриг ҳарбий унвонини олган. 1938 йили Сибирга сургун қилинган.


19-ўзбек тоғ-отлиқ дивизияси комиссари, сиёсий бўлим раҳбари Юнус Наримонов эса 1937 йили қамоққа олиниб, репрессия қилинган.


Генерал Собир Раҳимов ҳам жадид бўлган


Шу ўринда яна бир муҳим маълумотни айтиб ўтиш жоиз. Биринчи ўзбек генерали у ҳам жадидчилик ҳаракати аъзолари сафида фаол иш олиб борганини далилловчи манбалар мавжуд. У ҳам ўз ҳарбий қобилияти ва маҳорати билан собиқ совет тузуми намояндалари кўнглида ғулғула уйғотган. 1938 йил июлида Қизил армия сафидан бўшатилиб, НКВД тергов органи ихтиёрига топширилган. 1939 йил 1 сентябрда иккинчи жаҳон уруши бошлангани сабабли октябрь ойидан Қизил армия захирасига ўтказилган. 1940 йил октябридан ҳарбий хизматга тикланган.


Уларнинг пок номлари қайта тикланди


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси билан 2021-2024 йиллар давомида 1 минг 200 нафардан зиёд қатағон қурбонларининг номлари оқланди, тарихий адолат тикланди. 2024 йил 19 июлдаги «Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдош­ларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида»ги қарор мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштирди.


Унда қатағон қурбонларини номма-ном аниқлаш, ибратли ҳаётини ўрганиш ва тадқиқ этиш масаласи аниқ белгилаб қўйилди. Бу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги масъуллигида ишчи гуруҳлар тузилиб, шу пайтгача ёпиқ бўлган архив маълумотлари ўрганилди. Ҳозирга қадар архивларда сақланаётган махфий фонд асосида жами 43 888 нафар, шундан 21 387 нафар ўзбекистонлик қатағон қурбонлари (вилоятлар кесимида) рўйхати шакллантирилди. Улардан 10 973 нафар (жумладан, «Ўзархив» агентлигига қарашли ҳудудий архивлар фондида сақланаётган ҳужжатлар асосида 3 232 нафар) шахсга доир маълумотларга аниқлик киритилди.


Ўтган давр мобайнида Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа ва ҳарбий хавфсизлик муаммоларини ўрганиш институти, «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси «Шон-шараф» давлат музейи масъул ходимлари ва етакчи мутахассисларидан иборат респуб­лика ишчи органи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан архивларда сақланаётган 1 515 та иш жилди ўрганилиб, улар асосида жами 1 105 нафар қатағон қурбони, 157 нафар отувга ҳукм қилинган, 535 нафар узоқ муддатга қамалган, 109 нафар қулоқ қилинган, 193 нафар мол-мулки мусодара қилинган, шунинг­дек, 1953 йилдан ­кейинги ­даврда оқланган 111 нафар ўзбекис­тонлик шахс­нинг рўйхати шакллантирилди.


Давлат хавфсизлик хизмати марказий архивида сақланаётган 7 260 та жиноят иши жилди асосида 18 260 нафар қатағон қурбони бўлган шахс рўйхати тузилди.


Албатта, бу борадаги ҳаракатлар, архив ҳужжатларини ўрганиш ишлари жадал давом эттирилади. Рақамлаштириш ва қатағон қурбони бўлган шахс­ларга оид электрон маълумотлар базасини шакллантириш, улар асосида қатағон қурбонларига бағишланган эсдалик лавҳалари, «Қатағон қурбонлари хотираси бурчаклари»ни тайёрлаш ишлари режалаштирилмоқда.


Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан 2023 йил 31 август­да Шаҳидлар хотираси хиёбонида берилган концептуал фикр ва топшириқлар ҳамда 2024 йил 12 январда бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижроси доирасида «Ҳарбий жадид­лар хотираси барҳаёт» номли китоб нашр этилди.


Унда 1924-1938 йилларда миллий армияни барпо этиш йўлидаги қарашлари учун қатағон қилинган ўзбек ҳарбий кадрлари фаолияти архив ҳужжатлари, илмий изланишлар асосида очиб берилди. Мазкур фундаментал тадқиқот мустабид тузум даврида бегуноҳ қатағон қилинган аждодларимиз хотирасини абадийлаштиришга, улар фаолияти ва меросини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилишга қаратилган.


Албатта, ҳали бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар талайгина. Муҳими, Ватанимиз истиқлоли, халқимиз озодлиги учун курашиб, шу йўлда жон фидо этган ота-боболаримиз ҳаёти ва фаолия­тини ўрганиш, уларнинг номи ва хотирасини абадийлаштириш авлодлар зиммасидаги ҳам фарз, ҳам қарздир.


Олимжон Ўсаров,
Мудофаа вазирининг ватанпарварлик тарғиботи,
маънавий-маърифий ишлар ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3963 16:57 | 05.08.2023