Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 938.0122.94

  • EUR

    14 673.0013.1

  • RUB

    158.732.3

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 06-May

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Seshanba, 06

    +34 +20

  • Chorshanba, 07

    +36 +20

  • Payshanba, 08

    +30 +20

  • Juma, 09

    +28 +20

  • Shanba, 10

    +31 +20

  • Yakshanba, 11

    +31 +20

  • Dushanba, 12

    +33 +20

  • Seshanba, 13

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Глобаллашув ва ахлоқ

Биз қай йўлдан кетганимиз маъқул?
Жамият
101 11:10 | 06.05.2025 11:10

Ахлоқ ва ахлоқсизлик, шахс ахлоқи ва ижтимоий ахлоқ...


Булар қандай меъёрларни назарда тутади ва уларнинг инсоният тараққиё­тида тутган ўрни қандай? Умуман, инсон ва инсоният ёки жамият ахлоқий тамойиллари ўртасида тафовут борган сари кенгайиб бормаяптими?


Назаримда, глобаллашув бугун инсоният олдига ана шундай саволларни қўймоқда...


Умуман олганда, бугун «оломон диди – ҳукмрон дидга айланаётган» бир пайтда инсон туйғуси ва танловини, инсонийлик ва тубанлик, ахлоқсизлик ва ахлоқ ўртасидаги тасаввур сарҳадини тарбиялаш, жамиятдаги ижтимоий-ахлоқий муҳитнинг демократик асосланган миллий тараққиётни амалга оширишдаги ўрнини белгилаш долзарб вазифага айланаётир.


Маълумки, глобаллашув туфайли ­«оммавий маданият»нинг кириб келиши, маданий плюрализм ҳам мавжуд ижтимоий-маънавий муҳитга кескин таъсир кўрсатмоқда. Бугун унинг улкан чангалидан қутулиб қолиш, кимнидир ёки қайсидир воқеликни ажратиб олишнинг имкони йўқдек. Турли мамлакатлар, давлатлар ўртасида иқтисодий, ижтимоий, маданий-маърифий ёки сиёсий алоқа ва муносабатларнинг амалга ошиши маданиятлар трансформациясига ҳам сабаб бўлади.


Биз ҳар қандай янги маънавий-ахлоқий қадриятларга ҳам салбий қарай олмаймиз. Азалдан маданиятлар мана шундай интеграциялашув асосида такомиллашиб борган.


Биз демократик тамойилларга асосланган ва эркинлик «меъёрларидан чиқиб кетган» Ғарбдан «оммавий маданият» кириб келмоқда, деган тушунчаларни тез-тез учратиб турамиз. Аммо соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни барпо қилишда ва жамият аъзоларини юртга фидойи этиб тарбиялашда жуда кўплаб демократик қарор топган ва ривожланган мамлакатлар ўз таълим тизимлари кучини йўналтирадилар. Масалан, Америка давлатида ҳам ватанпарварлик ғоялари таълим тизимига сингдирилади. Айтайлик, машғулотлардан олдин давлат мадҳиясини ижро этишда қайсидир ўқувчи ўрнидан турмаса ёки қўлини юраги устига қўймаса, у ўша куниёқ ўқишдан четлатилади. Энг муҳими, бу ҳолатда унинг отаси ёки онаси айюҳаннос солиб келмайди. Шунингдек, ҳар бир Америка мактаби синфларида миллий байроқ осилган, кўп ҳолларда унга содиқлик қасами қабул қилинади.


Хитойда эса ватанпарварлик нафақат юрти, балки шаҳри, провинцияси, оиласи, ҳатто ўз уйи, шунингдек, хитой тилини севиш ва фахрланиш асосига қурилган. Ватанпарварлик тарбияси Хитой педагогикасининг асосий вазифаси ҳисобланади ва бу ижтимоий-маънавий муҳит соғломлигининг гарови саналади. Улар юрт тарихи, миллий байрамлар, миллий қадриятларни ўқитиш, мусиқа дарсида Ватан ҳақидаги қўшиқларни ўргатишни вазифа қилиб олишган.


Аслида, дунё қарама-қаршиликлардан иборат. Ҳеч бир замон ва маконда муҳит ва унинг асосини ташкил этувчи ижтимоий муносабатлар маънавий-ахлоқий меъёрлар доирасида шаклланиши ва амал қилиши мумкин эмас. Ахлоқ бор жойда ахлоқсизлик, маънавий юксаклик бор жойда тубанлик ҳам бўлиши тайин. Бу худди нур бор жойда соя бўлиши, нур бўлмаса, соя ҳам бўлмаслигига ўхшайди.


Агар, ахлоқ мисолида оладиган бўлсак, ташқи ёки ички таъсир, омилларга кўра, қаердадир ахлоқсизликнинг қўли баланд келса, қаердадир ғалаба қозонади. Масалан, бугунги кунга келиб, 29 та давлатда бир жинслилар никоҳига қонунан рухсат берилди. Бу биринчи бўлиб, 2001 йили Нидерландияда, 2003 йилда Бельгия, 2005 йилда Испанияда кучга кирди. Бу давлатларнинг умумий аҳолиси сони бир миллиарддан ошишини ҳисобга олсак, бундай эркинлик ниқоби остидаги ахлоқ меъёрлари бузилиши қанчалик кенгайиб бораётгани, глобаллашув «шарофати» билан унинг бошқа давлатларга ҳам таъсири кучаяётгани ижтимоий-маънавий муҳитга қай даражада хавф солаётганини тасаввур қилсак бўлади. Энг ёмони, жамият ахлоқдан чекинар ва ахлоқсизликнинг ахлоқсизлик моҳиятини рад этар экан, бундай муҳитда қарашлар, сўзларнинг қадри тушади, ҳатто нафратга дучор бўлади. Бир сўз билан айтганда, ахлоқ эмас, ахлоқсизлик ­қадриятлашади.


Унутмаслик лозимки, бугунги глобаллашувга хос бўлган интеграция ва трансформация жараёнлари ҳар қандай қадриятларга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Чунки қадрият – қадриятли ёндашув асосида юзага келади. Қадриятли ёндашув эса дунёқарашдан озиқланади. Дунёқарашга албатта глобаллашув ўз таъсирини кўрсатади. Бу таъсир натижасида одамларнинг маънавий-ахлоқий қоидалари меъёри ўз чегарасини йўқотади. Чунки одамнинг ўзи дунёга юзланар ва миллий қобиқни бузиб чиқар экан, унинг қадриятлар базасида ҳам мана шу юзланиш акс этади. Худди шу нарсани маънавиятга ҳам татбиқ этса бўлади.


Бироқ, ахлоқсизлик ўзини намоён қилар экан, у маълум даражада ахлоқнинг ҳам ­қадрини, аҳамиятини оширади. Ахлоқ ахлоқсизликка қарши кескин муносабатларга киришар экан, ўз моҳиятини чуқурроқ ифода эта бошлайди. Бу муносабатларнинг ҳаммаси ижтимоий-ахлоқий муҳитнинг қиёфасида акс этади, уни шакллантиради.


Ахлоқнинг диний омиллар билан муносабатларини ҳам унутмаслик лозим. Ҳар қандай жамиятда диний эътиқодда чуқур кетган диндорни кўриш мумкин. Бу гоҳида инсонни миллий омиллардан узиб қўйиши мумкин. Таъкидламоқчимизки, бугунги кун фарзандларининг ахлоқий баркамоллигини шакллантиришда миллий ва диний омиллар уйғунлигини эътиборга олмоқ муҳим масала ҳисоб­ланади. Зеро, ахлоқий тамойиллар инсонда болаликдан шаклланади.


Масалан, япон таълим тизимида биринчидан то олтинчи синфга қадар «ахлоқ томон йўл» дастури асосида дарс ўтилади. Жараёнларда япон болалари ижтимоий-маънавий муҳит яратувчилари сифатида фақат ахлоқ, этикет қоидалари, одамлар билан муомалани ўрганишади. Жанубий Кореяда ҳам шундай, дарсларда бадиий тарбияга ҳам устуворлик берилади, мусиқа, тасвирий санъат дарсларига кенг ўрин ажратилади. Бу – қалб тарбияси дегани. Уларда жамиятда устоз деган ном улуғланиши алоҳида эътиборга молик. Бу халқда тартиб-интизом қадрият даражасига кўтарилган. Кўча-кўйни тоза сақлаш, жамоат жойида ўзини тутиш, навбатда туриш, муомала маданияти каби турли қоидаларнинг юксаклиги шундан экани шубҳасиз.


Демак, жамиятдаги муҳит барқарорлигини таъминлашда таълим омилини олсак, биринчидан, таълим-тарбияда уйғунлик яратиш лозим, бунда миллий қадриятларимиздан тарбиянинг миллий асоси сифатида фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.


Иккинчидан тарбияга оид фанлар ўқитилишининг ўрта ва олий таълимдаги узвийлигини йўлга қўйиш керак.


Учинчидан, жамиятда устоз-муаллимларга нисбатан юксак эҳтиромни шакллантириш чораларини кўриш керак. Бу чоралар ичига ўқитувчи малакасини ошириш ҳам, уларга моддий шароит яратиш, рағбатлантириш ҳам, уларнинг ҳуқуқ ва шаънларини ҳимоя қилиш масалалари ҳам кириб кетади.


Тўртинчидан, маънавият ва маърифат марказлари ва уларнинг бўлимлари фаолиятини таълим тизими билан уйғунлаштириш лозим. Яъни таълим муассасаларида тарбиявий ишлар бўйича раҳбар ўринбосарлари (уларни ёшлар ишлари бўйича, деб аташ шарт эмас, чунки уларнинг ёшлар билан ишлаши ўз-ўзидан аён) фаолияти марказларнинг ҳудудий бўлимлари билан бирга мувофиқлаштирилиши лозим.


Нима бўлганда ҳам, миллий илдизлардан узилмаслик ва ижтимоий ахлоқда шахс ахлоқи ўрнини назардан қочирмаслик жамия­тимиз тараққиётининг муҳим омилларидан бири эканини унутмаслигимиз лозим.


Шаҳло АҲРОРОВА,
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти етакчи илмий ходими,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3947 16:57 | 05.08.2023