Валюта UZS
  • USD

    12 196.003.94

  • EUR

    14 141.26144.78

  • RUB

    151.748.74

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 25-March

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Chorshanba, 25

    +23 +20

  • Payshanba, 26

    +23 +20

  • Juma, 27

    +25 +20

  • Shanba, 28

    +25 +20

  • Yakshanba, 29

    +21 +20

  • Dushanba, 30

    +21 +20

  • Seshanba, 31

    +24 +20

  • Chorshanba, 01

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бир хил маҳсулот, икки хил нарх: Сурхондарёда иссиқхона юритиш Тошкентдан 2,5 баравар арзон тушади

Ўзбекистон ҳудудлари кесимида иссиқхона самарадорлигига таъсир қилувчи асосий омиллар — бу қуёш нурланиши (инсоляция), ташқи ҳарорат ва иситишга кетадиган энергия сарфидир. Илмий тадқиқотларга кўра, айнан шу учта фактор маҳсулот таннархининг катта қисмини белгилаб беради.
Жамият
35 15:50 | 25.03.2026 15:50

Қиш ойларида ташқи ҳарорат қанчалик паст бўлса, иссиқхонани оптимал (18–22°C) ҳароратда ушлаб туриш учун шунчалик кўп энергия талаб қилинади. Масалан, Тошкентда январь ойида ўртача ҳарорат +6°C, Термизда эса +10,8°C ни ташкил қилади. Бу фарқ кичикдек кўринса-да, иситиш харажатларида геометрик ўсишга олиб келади. Чунки ҳар бир 1°C пасайиш қўшимча ёқилғи ва энергия талаб қилади.


Шу сабабли Тошкент вилоятида 1 тонна маҳсулот таннархи 11,9 млн сўмга, Сурхондарёда эса 4,9 млн сўмга айланади. Яъни қарийб 2,5 баравар фарқ кузатилади.


Сурхондарё, айниқса Термиз ва Шеробод ҳудудлари, йиллик инсоляция даражаси бўйича республикада етакчи ҳисобланади. Илмий жиҳатдан бу — кун давомида фотосинтез жараёни фаолроқ кечишини, қўшимча сунъий ёритиш эҳтиёжи камайишини, ўсимликлар ўсиши тезлашиши ва ҳосилдорлик ошишини англатади. Натижада, энергия тежалади ва маҳсулот таннархи пасаяди.


Қолаверса, Сурхондарёда қишнинг нисбатан юмшоқ ўтиши иссиқхоналарда иситиш тизимларига бўлган юкламани камайтиради, авариявий ҳолатлар хавфини пасайтиради, йил давомида узлуксиз ишлаб чиқариш имконини оширади. Бу эса иссиқхона эгалари учун молиявий барқарорликни таъминлайди.


Шеробод туманида режалаштирилаётган 940 гектарли агропарк айнан юқори инсоляция ва қулай иқлимга эга ҳудудда жойлашгани билан аҳамиятли. Бу лойиҳа иссиқхона маҳсулотлари таннархини сезиларли даражада туширади, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлайди ва экспорт салоҳиятини оширади.


Агроклиматик ресурслардан оқилона фойдаланиш — қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишнинг энг муҳим йўлларидан бири. Сурхондарё мисоли шуни кўрсатадики, тўғри ҳудуд танлови орқали харажатларни кескин камайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва бозорда рақобатбардош маҳсулот етиштириш мумкин.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6135 16:57 | 05.08.2023