Бўнак (аванс) бериш мажбурийми?

20:36 | 26.04.2026
474
Бўнак (аванс) бериш мажбурийми?
Катталаштириш

Савол: — Хусусий корхонада ишлайман. Ойлик маошимиз бир ойда бир марта тўланади. Биз ҳам бўнак (аванс) олишга ҳақлимизми?

Ушбу саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Улуғбек Ғаниев жавоб берди:

— Меҳнат кодексининг 253-моддасига кўра, ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан 2 қисмга бўлинган ҳолда тўланади. Биринчиси — бўнак (аванс), кейингиси эса тўлиқ маош ҳисоб-китобидир.

Бу қоидани “ходимнинг хоҳишига кўра” деб ҳам ўзгартириб бўлмайди. Демак, аванс бериш мажбурий.
Агар аванс берилмаса, раҳбар моддий ва маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

🏷️ Теглар:#савол-жавоб
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади