Валюта UZS
  • USD

    12 705.7959.23

  • EUR

    14 704.41243.07

  • RUB

    159.20-1.68

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-June

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Juma, 13

    +34 +20

  • Shanba, 14

    +37 +20

  • Yakshanba, 15

    +38 +20

  • Dushanba, 16

    +40 +20

  • Seshanba, 17

    +41 +20

  • Chorshanba, 18

    +43 +20

  • Payshanba, 19

    +37 +20

  • Juma, 20

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Болгария қандай давлат?

Шу кунларда Ўзбекистонга Болгария республикаси президенти Румен РАДЕВНИНГ расмий ташрифи кузатилмоқда.
515 14:37 | 09.06.2025 14:37

Ташриф дастурига мувофиқ икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ишбилармонлик тадбирлари, қатор икки томонлама битимлар имзолиниши режалаштирилган. Улар орасида товар айрибошлаш ҳажмини ошириш, агросаноат мажмуи, фармацевтика тармоғи, кончилик ва рақамлаштириш каби соҳаларда кооперацияни йўлга қўйиш, туризм ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилиши кутилмоқда.


Шу муносабат билан Ishonch.uz юртдошларимизга Болгария ҳақида энг муҳим ва қисқа маълумотларни тақдим этади.

Умумий маълумот


Болгария, расман Болгария Республикаси деб номланиб, Европанинг жануби-шарқий, Болқон ярим оролининг шарқий қисмида жойлашган. Аҳолиси тахминан 7 миллион атрофида. Ҳудуди 110 993 км². Болгария ҳудуди бўйича дунёда 103, аҳоли сони бўйича эса 110-ўринда туради. Европа Иттифоқида ҳудуд ва аҳоли сони бўйича мос равишда 11 ва 16-ўринларда туради. Болгария ўтган давр мобайнида аҳолиси энг кўп камайган мамлакатлардан бири бўлиб, тахминан 22,5 фоизга камаймоқда.


Пойтахти – София. Расмий тили – болгар тили. Пул бирлиги Болгария левидир.


Мамлакат болгар халқининг этноними шарафига номланган.


Жойлашуви, чегараси ва бошқаруви


Мамлакат шарқдан Қора денгиз билан туташган. Жанубда Греция ва Туркия, ғарбда Сербия ва Шимолий Македония, шимолда Руминия билан чегарадош. Чегараларнинг умумий узунлиги 2245 км, шундан 1181 км қуруқлик, 686 км дарё (шундан 470 км Дунай бўйи), 378 км Қора денгиз бўйида жойлашган.


Болгария – Президент бошқарувидаги парламент республикаси бўлиб, 2016 йилда Румен Радев беш йиллик муддатга Болгария Президенти этиб сайланган. Сўнгра 2021 йилда иккинчи муддатга қайта сайланган.


Маъмурий бўлиниши бўйича мамлакат 28 та ҳудудга ажратилган бўлиб, улар 265 та жамоага бўлинган. Конституцияга кўра дунёвий давлат. Аҳолисининг катта қисми, яъни 78 фоизи православликни тан олади. Мусулмон суннийлар ҳам бор.


Асосий аҳолиси болгарлар бўлиб, шунингдек турклар, лўлилар, арманлар, руслар, македонлар ва бошқа миллатлар ҳам яшайди. Аҳолининг 67,93 фоизи шаҳарларда истиқомат қилади. Энг йирик шаҳарлари: София, Пловдив, Варна, Русе, Бургас, Стара Загора.


Иқтисодиёти ва саноати


Болгария қишлоқ хўжалиги ривожланган саноат мамлакати. Туризм ва хизматлар ҳам иқтисодиётнинг асосий тармоқлари қаторига киради. Мамлакат демографик инқирозни бошидан кечирмоқда ва аҳолининг умр кўриш давомийлиги бўйича 73-ўринни эгаллади.


Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 36 фоиз, қишлоқ хўжалигининг улуши 12 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳаси 52 фоизни ташкил этади.


Саноатида меҳнатга қобилиятли аҳолининг 41 фоизи банд. Машинасозлик, электрон ва электр техника, металлсозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қора ва рангли металлургия, кимё ва нефт кимёси, ёғочсозлик, озиқ-овқат тармоқлари ривожланган. Йилига ўртача 35,6 млрд. кВт соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Болгариянинг ёқилғи энергетика захиралари чекланган, қазиб олинаётган кўмирнинг сифати паст. Плевен ва Шабла атрофларида озроқ нефт, Вратса яқинида газ конлари бор. Электр энергиянинг аксариятини иссиқлик электр станциялари беради. Козлодуй шаҳри яқинида атом электр станцияси қурилган.


Болгариянинг металлургия саноати мамлакатнинг рангли металлар (қўрғошин ва мис)га бўлган эҳтиёжини тўла-тўкис, прокат ва қора металлга бўлган эҳтиёжининг кўп қисмини қондиради. Машинасозликда, асосан, кўтарма транспорт воситалари (электр карлар ва мотокарлар, лифтлар), металл қирқиш станоклари, оғир ва энергетика ускуналари, қишлоқ хўжалиги машиналари, озиқ-овқат саноати учун ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар ишлаб чиқарилади. Асосий машинасозлик марказлари: София, Русе, Варна, Бургас, Габрово, Ловеч, Пловдив, Шумен.


Болқон тоғларидаги ўрмон ёғочлари асосида ёғочсозлик, жумладан, мебелсозлик тармоғи барпо этилган. Тўқимачилик саноатида ип-газлама тўқиш, енгил саноатда тикувчилик, поябзал ишлаб чиқариш етакчи ўринда. Озиқ-овқат саноатида четга чиқаришга мўлжалланган маҳсулотлар – тамаки, консерва, вино ва коняк ишлаб чиқариш ривожланган.


Қишлоқ хўжалиги


Қишлоқ хўжалигида мамлакатдаги меҳнатга қобилиятли аҳолининг 18 фоизи банд. Болгарияда ғалла, сабзавот, полиз экинлари, картошка, ем-хашак, техника экинларидан тамаки, пахта (жанубида), кунгабоқар, қанд лавлаги етиштирилади. Қадимдан экиб келинаётган эфир мойли экинлар (атиргул, ялпиз, лаванда) асосан Карлово ва Қозонлиқ сойлари бўйида экилади. Болгарияда боғдорчилик ва токчилик ривожланган. Помидор ва чучук қалампир кўп етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, қўй, от, эшак, хачир, чўчқа, парранда боқилади, балиқ овланади. Асосий балиқ овлаш порти – Бургас.

Зебо НАМОЗОВА тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид