Бугун юртимизда салқин об-ҳаво сақланиб туради
«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, юртимизда бугун ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади.Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси 4-6, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0