Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 04:00

    +19 C

  • 05:00

    +18 C

  • 06:00

    +18 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +23 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +27 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 09-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 04:00

    +19 C

  • 05:00

    +18 C

  • 06:00

    +18 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +23 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +26 C

  • 12:00

    +27 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Juma, 09

    +21 +20

  • Shanba, 10

    +17 +20

  • Yakshanba, 11

    +17 +20

  • Dushanba, 12

    +16 +20

  • Seshanba, 13

    +18 +20

  • Chorshanba, 14

    +18 +20

  • Payshanba, 15

    +18 +20

  • Juma, 16

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бугунги болалар "Шум бола"ни нега ўқишлари керак?

Бола ҳуқуқларининг таъминланиши нафақат замонавий жамият учун долзарб масала, балки адабиётда ҳам муҳим мавзулардан бири ҳисобланади.
240 17:54 | 25.03.2025 17:54

Шоир ва ёзувчи Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асари бу мавзуда ёрқин мисол бўла олади. Бош қаҳрамон Қоравойнинг саргузаштлари бола ҳуқуқларининг бузилишига яққол мисол.


Конституциямизнинг 44-моддасига кўра, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади. Демак, бугун билан қиёс қилсак, Қоравойнинг оғир ҳамда ижтимоий хавфли меҳнатга жалб этилиши унинг асосий ҳуқуқларидан бирининг бузилганини англатади. Шунингдек, асарда катталар томонидан унга нисбатан зўравонлик ва жисмоний жазо қўлланилган ҳолатлар ҳам учрайди, бу эса боланинг шахсий дахлсизлиги ва ҳимояланиш ҳуқуқига зид келади. Бугунги кунда ҳар қандай шаклдаги жисмоний жазо тақиқланган.


Ёдингизда бўлса, асарда Қоравой топқир ва зукко бола сифатида тасвирланган. У ҳозиржавоб ва ўз фикрини дадил айта олади. Оғир вазиятлардан абжирлик билан чиқиб кетади. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясига кўра, ҳар бир бола ўз фикрини эркин айтиш ҳуқуқига эга ва ўз ўрнида катталар болаларни эшитиши, уларнинг фикрларига ҳурмат билан ёндашишлари кераклиги кўрсатиб ўтилган.


Шум бола қанчалик оғир турмушда яшамасин, ўйин-кулгини яхши кўради. Дўстлари билан кўча кезиб, турли саргузаштларни бошдан кечиради. Бола нафақат таълим олиш, балки бўш вақтини мароқли ўтказиш, дам олиш ҳуқуқига ҳам эга экани асарда кўрсатилган.


“Шум бола” асарини болалар нафақат маънавий ривожланиш, балки ўз ҳуқуқларини билиш учун ҳам ўқиш тавсия этилади. Унда болалар ҳаёти ва ҳуқуқлари ҳақида кўплаб маълумотлар бор. Қоравой ўз ҳуқуқлари учун ҳаракат қилган ва ҳар бир бола ўз ҳуқуқларини билиши, уларни ҳимоя қила олиши кераклигига ишора қилган.


Жамиятда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган дастурлар ва таълим тизимида бу масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш лозим. Зеро, болалар ҳуқуқларини таъминлаш фақат қонунлар ёки адабиётлар орқали эмас, балки амалий чоралар орқали ҳам мустаҳкамланиб бориши зарур.


Севинч Султонова,
Тошкент давлат юридик университети
Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик
факультети 2-курс талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид