CNN Arabic: 2026 йилги “Заед” мукофоти глобал бирдамликни мустаҳкамловчи платформа
CNN Arabic нашрида "Инсоний биродарлик бўйича Заед мукофоти"нинг аҳамиятига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилинди. Унда мазкур мукофот турли маданият ва динлар ўртасида тинчлик ҳамда бағрикенгликни тарғиб этувчи нуфузли глобал платформага айлангани таъкидланган.
Мукофот 2019 йилда Абу-Дабида Рим папаси Франсиск ва Ал-Азҳар имоми Аҳмад ал-Таййиб томонидан имзоланган “Инсоний биродарлик ҳужжати” шарафига таъсис этилган. 2026 йилги тақдирлаш маросимида эса очликка қарши кураш, таълимни ривожлантириш ва низоларни тинч йўл билан ҳал этишга ҳисса қўшган шахс ва ташкилотлар эътироф этилди.
Мақолада “Заед” мукофоти ижтимоий адолатсизликка қарши курашни қўллаб-қувватлаши ҳамда ёрдам маблағлари инсониятнинг энг заиф қатламларига йўналтирилиши алоҳида кўрсатилади. Асосий ғоя сифатида эса глобал муаммоларни фақат ўзаро ҳурмат ва инсоний биродарлик тамойиллари асосида енгиш мумкинлигини қайд этган.
Маълумот учун: мақола муаллифлари: Мукофот Бош котиби Муҳаммад Абдуссалом ҳамда мукофот ҳакамлар ҳайъати таркибидаги Марказий Осиёнинг биринчи ва ягона вакили – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, 2026 йил ҳакамлар ҳайъати аъзоси Саида Мирзиёева.
Бугунги геосиёсий вазиятда бу каби ташаббуслар давлатлар ўртасидаги алоқаларни нафақат сиёсий, балки маънавий жиҳатдан ҳам мустаҳкамлайди. Ўзбекистон каби бағрикенглик ва динлараро тотувлик устувор бўлган мамлакатлар учун ушбу ғоялар жуда яқин ва ҳамоҳангдир.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0