Валюта UZS
  • USD

    12 102.39-33.37

  • EUR

    13 990.36-77.41

  • RUB

    153.08-0.32

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 07:00

    -2 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    +0 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-March

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 07:00

    -2 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    +0 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • Juma, 13

    0 +20

  • Shanba, 14

    6 +20

  • Yakshanba, 15

    +2 +20

  • Dushanba, 16

    +1 +20

  • Seshanba, 17

    +2 +20

  • Chorshanba, 18

    +7 +20

  • Payshanba, 19

    +8 +20

  • Juma, 20

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Касаба уюшмаси мени ишда олиб қолди” – бекободлик аёл

Мен “Бекободцемент” заводида 13 йилдан буён фаррош бўлиб ишлайман. Кунларнинг бирида ишхонамиздаги қоровул аёл билан гап талашиб қолдик, ўртамизда жанжал келиб чиқди. Орадан бироз вақт ўтиб менга маъмуриятдан ишдан бўшашим кераклигини айтишди...
Жамият
19 09:16 | 13.03.2026 09:16

Ҳайрон бўлдим. Бунақа пайтда касаба уюшмаси йиғилиш ўтказмайдими, икки томонни эшитмайдими? Ишхона тартиб-қоидаларини бузган деб топишса, биринчи навбатда огоҳлантириш берилиши ёки жарима қўлланиши керак эмасми, бирданига ишдан бўшатишлари қанчалик тўғри?


Мен бундан тушкунликка тушиб қолдим. Шундан сўнг, маъмуриятнинг бу қарори бўйича бир нечта ташкилотларга мурожаат қилдим. Улар ташкилотнинг бу ҳаракати ноқонунийлигини айтишди, бироқ ҳеч ким ёрдам бермади. Энди нима қиламан, ахир оиламнинг ёлғиз боқувчиси бўлсам, камига иккита вояга етмаган фарзандим бор. Шундоқ ишдан бўшатиб юбораверишадими, деб анчагача ўйландим. Бир куни Хотин-қизларни ҳимоя қиладиган 1211 Ишонч телефони борлигини билиб қолдим ва мурожаат қилдим. Буни қарангки, мурожаатимнинг эртасигаёқ бу масала бўйича касаба уюшма қўмитасининг йиғилиши ўтказилди. Унда касаба уюшма қўмита аъзолари “Бекободцемент” АЖ томонидан мени ишдан бўшатиш сўралган хатга розилик беришмади. Тортишиб қолган ҳамкасбим билан ҳам яраштириб қўйишди.


Ҳозир аввалгидай ишлаб, бола-чақамни ҳалол ойлигим билан боқиб юрибман. Мени тушкун аҳволдан чиқарган, оғиримни енгил қилган касаба уюшмаларига чексиз миннатдорлигимни билдираман. Яхши инсонлар доим бор бўлишсин!


Зарина Урушова,
Бекобод шаҳри


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6045 16:57 | 05.08.2023