Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзгидромет 17-18 феврал кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

15:50 | 16.02.2024
944
Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Катталаштириш

Ўзбекистонда 17-18 феврал кунлари кечалари ҳарорат 3-8 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 5 даража илиққача бўлади. Шимолда ҳарорат кечалари 11-16 даража совуқ, 3-8 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун кундузи ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланади.

Дам олиш кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади, 16-февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Пойтахт Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Бугун кундузи ҳарорат 0-3 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечалари 3-5 даража совуқ, кундуз кунлари 1 дарада совуқ-2 даража илиқ бўлади.

🏷️ Теглар:#об-ҳаво
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

400 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади