Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 910.15-14.77

  • EUR

    14 660.7740.1

  • RUB

    159.78-0.16

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +22 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 09-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +22 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Juma, 09

    +19 +20

  • Shanba, 10

    +18 +20

  • Yakshanba, 11

    +17 +20

  • Dushanba, 12

    +19 +20

  • Seshanba, 13

    +22 +20

  • Chorshanba, 14

    +23 +20

  • Payshanba, 15

    +24 +20

  • Juma, 16

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Дунёдаги етакчи компаниялар меҳнат муҳофазасига қанча тўлашмоқда?

Меҳнат бозорида қайси соҳалар талабгир, фарзандларимизни қайси соҳаларга йўналтирсак экан, деб сўрайсизми?
510 05:46 | 21.03.2025 05:46

Саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси йўналишига, деб жавоб берган бўлардик. Келинг, дунёнинг энг йирик компанияларидан 5 та актуал ваканцияни кўриб чиқамиз: иш берувчилар уларга қайси талабларни қўйишадию, номзодлардан қандай кўникма ва компетенциялар кутишади? Шунингдек, қандай шароитлар ва маошлар таклиф қилади? Шунда ўзингиз юқоридаги фикрларимизга амин бўласиз.


Microsoft: меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича менежер


Даллас, Виржиния (АҚШ)


Ойлик маош: 6 258 дан 12 408 $ гача


Талаблар: Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, касбий хавф-хатарларни баҳолаш ва маълумот марказларида хавфсизлик протоколларига риоя қилиш. Муҳим жиҳатлардан бири – хавфсиз иш муҳитини таъминлаш ва назорат чораларини жорий этиш.


Adidas: меҳнатни муҳофаза қилиш, экология ва хавфсизлик бўйича менежер


Wilkes-Barre, Пенсилвания (АҚШ)


Ойлик маош: 5 166 дан 8 750 $ гача


Талаблар: мутахассис компаниянинг хавфсизлик сиёсатини, шунингдек, халқаро, минтақавий ва маҳаллий меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини таъминлаш учун жавобгар. Унинг вазифаларига хавфсиз иш шароитларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш, хавфларни таҳлил қилиш ва брендга бўлган ишончни корпоратив хавфсизлик стандартларига содиқлик орқали қўллаб-қувватлаш киради.


Аpple: экология, саноат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис


Санта-Клара, Калифорния (АҚШ)


Ойлик маош: 14 183 дан 21 283 $ гача


Иш Apple компаниясига тегишли корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилинишини назорат қилишни ўз ичига олади.


Google: меҳнатни муҳофаза қилиш, экология ва хавфсизлик дастурлари бўйича менежер


Атланта, Жоржия (АҚШ)


Ойлик маош: 8 250 дан 12 083 $ гача


Талаблар: Google компаниясида хавфсизлик ва экология бўйича йирик дастур ишлаб чиқилган бўлиб, у лойиҳалаш, қурилиш ва маълумот марказларининг эксплуатациясини қамраб олади. Мутахассис ушбу дастур доирасида лойиҳаларни режалаштириш ва мониторинг қилиш, лойиҳалар раҳбарлари ва муҳим мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш орқали хавфсизлик талабларининг бажарилишини таъминлаш билан шуғулланади.


Tesla: меҳнат муҳофазаси бўйича директор ўринбосари


Робстаун, Техас (АҚШ)


Ойлик маош: 5 583 дан 8 916 $ гача


Талаблар: мутахассис компаниянинг хавфсизлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ходимлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан шуғулланади. Мустақил ва жамоада ишлаш қобилияти, техник билимлар ҳамда доимий ўсишга интилиш муҳим аҳамиятга эга.


Хавфсизлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро фаолият юритиш нафақат юқори маош, балки малака, билим ва кўникмаларга қўйиладиган жиддий талабларни ҳам англатади. Компаниялар номзодлардан касбий тажриба, техник билим ва халқаро муҳитда ишлаш қобилиятини кутишади.


Сиз қандай фикрдасиз? Атрофингизда шундай талабларга жавоб берадиган мутахассисларни биласизми? Ишхонангизда меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис лавозими жорий этилганми?


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид