Валюта UZS
  • USD

    12 033.2864.69

  • EUR

    14 060.8940.88

  • RUB

    149.301.56

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 09-January

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Juma, 09

    +2 +20

  • Shanba, 10

    +6 +20

  • Yakshanba, 11

    +7 +20

  • Dushanba, 12

    +7 +20

  • Seshanba, 13

    +8 +20

  • Chorshanba, 14

    +8 +20

  • Payshanba, 15

    +6 +20

  • Juma, 16

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Дунёни пиёда кезиб чиққан жаҳонгашта

Ер юзи жуда кенг. Унинг озгина қисмини кўриш учун ҳам минглаб километрларни босиб ўтиш керак бўлади. Канадалик Жан Беливо эса ақл бовар қилмас рекордни қайд этди. У Ер куррасини пиёда кезиб чиқишни мақсад қилди ва 2000 йилдан 2011 йилгача бу орзуни рўёбга чиқаришга муваффақ бўлди. Муаллиф ўзининг “Ўзимни топиш” китобида Монреал(Канада)дан 75 000 километрлик саёҳати ҳақида ҳикоя қилади.
41 15:28 | 05.01.2026 15:28

Қаҳрамонимиз 1955 йил 18 август куни дунёда келган. У ташқи реклама баннерлари ясовчи кичик компанияга эга эди, аммо Квебекнинг жануби-шарқини вайрон қилган музли бўрон унинг бизнесини ҳароб қилди. Бу оғир депрессияга олиб келди, Жан буни пиёда сайр қилиш билан енгишга уринди. Беливонинг шов-шувларга сабаб бўлган саёҳати айнан 2000 йилда, унинг бизнеси барбод бўлгач ва қаттиқ руҳий изтиробни бошдан кечирганидан кейин бошланган. Барча нарсасидан айрилган эркак кўнглига таскин бериш мақсадида Нью-Йорккача пиёда бормоқчи бўлди. Ўшанда у ҳазиллашиб “мени жамият еб битиргандан кўра, Африка шери еб қўйгани дуруст эмасми” дея гапирганди. У уйини тарк этгани кунини шундай хотирлайди: “Мен эрталаб соат 9 га қадар уйда эдим, дўстларимиз келишди. Бу кун қувончли ёки қайғули эканлигини билмасдик. Отам, ҳомиладор қизим, хотиним Люси - ҳамма шу ерда эди. Люси матбуотга таклифномалар юборди, лекин ҳеч ким келмади”.


Беливо АҚШ чегарасига етгач, америкаликлар уни уйсиз одам деб ўйлаб мамлакатга киритмасликдан қўрққан. Аксига олиб у инглиз тилини ҳам зўр билмасди. Лекин мақсадини тушунтиргач, АҚШ чегарачилари уни осонгина қўйиб юборишди. Дастлаб у фақатгина Нью-Йоркка бориш чекланмоқчи эди, аммо кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Йўл-йўлакай у турли феъл-атвордаги кишиларга дуч келди. Саёҳат пайтида отаси вафот этди, шунингдек Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказига ҳужум қилинди. Беливо деярли барча қитъаларни ва 60 дан ортиқ мамлакатларни пиёда, деярли пулсиз кезиб чиқди.


Саёҳат учун оила бюджетидан 4000 Канада доллари (3000 АҚШ доллари) ажратилганди. Жан ўзи билан озиқ-овқат ва кийим-кечак, биринчи ёрдам қутиси, кичкина чодир ва сумкани ўз ичига олган уч ғилдиракли аравани олди. Шундай қилиб, ҳозирда расман инсониятга маълум бўлган энг узоқ саёҳат деб тан олинган саёҳат бошланди. Жан ўз саёҳатини тинчлик ва болаларни ҳимоя қилиш учун курашга бағишлади.


Албатта унинг саёҳати узоқ бўлди. Шу сабабли чидамли саёҳатчи ўз таваллуд кунларини турли давлатларда кутиб олди. Масалан, Беливо 46 ёшини Коста-Рика пойтахтида, 47 ёшини Чилида, 48 ёшини Жанубий Африкада, 49 ёшини Эфиопияда ва 50 ёшини Жазоирда нишонлади. Кейин у Европа бўйлаб юрди: Португалия, Буюк Британия, Германия ва собиқ Югославия мамлакатлари. У Босфордан ўтиб, юришда давом этди: Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Непал, Жанубий Корея, Япония, Филиппин, Индонезия, Австралия ва Янги Зеландия (у Россияни четлаб ўтди). 11 йил давомида у 64 давлат бўйлаб 75 500 километр йўл босиб ўтди, олтита чўлни босиб ўтди, 54 жуфт пойабзал кийиб, кўплаб қизиқарли саргузаштларни бошидан кечирди.


Юрган дарё, ўтирган бўйра деганларидек, жаҳонгашта турли қитъаларда кутилмаган воқеаларни кўрди. Гватемала ва Эквадорда маҳаллий жиноий гуруҳлар Жанни ўз ҳимоясига олишди ва унинг ғайриоддий қарорини ҳурмат қилиб, ҳатто уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватладилар. Суданда у узун соқол қўйишга мажбур бўлган, Африкада эса ҳашаротлар билан кун кечирган. Жанубий Африкада полиция ходимлари Жанга тунаш учун жой топишга ёрдам беришди ва уни камерага жойлаштиришди. Бироқ, улар уйга борганларида, улар ҳамкасбларига айтишни унутишди ва янги смена полициячилари саёҳатчини қўйиб юборишни истамади. Мисрда Жан тишларини текинга даволатди, Ҳиндистонда унга қуёшдан сақлайдиган кўзойнак совға қилишди, Жазоирда эса жарроҳлик амалиётини ўтказган ва икки ҳафта шифохонада текин ётган. Филиппинда Минданаонинг хавфли қисмидан ўтаётганда унга ўттиз нафар аскар қўшини ҳамроҳ бўлиб, у билан бирга “Биз тинчликни хоҳлаймиз” деб ҳайқирди. Чилининг Атакама чўлида Жанни қоплон еб қўйишига озгина қолган. Саёҳатлари давомида Беливо маҳаллий аҳоли уйларида, монастирларда, черковларда, мактабларда, боғларда ва бошқа кўплаб жойларда тунашга мажбур бўлди.


Ҳаммаси бўлиб Жан бутун дунё бўйлаб 1600 оила билан танишди. У баъзи мамлакатларга (масалан, Ливия) виза ололмади; бошқалар, Ҳиндистон ёки Эфиопия каби давлатлардаги қашшоқликдан ҳайратда қолди. Аммо деярли ҳамма жойда одамлар уни илиқ кутиб олишди, қўлларидан келганча ёрдам беришди. Жанга пул, асосан, саёҳатнинг пиёда босиб бўлмайдиган қисми учун керак эди (материкдан материкка). Турли мамлакатлардан келган одамлар ҳатто унинг эскирган оёқ кийимларини алмаштириш учун янги туфлиларни совға қилишди.


Аммо узоқ саёҳат унинг оиласига таъсир этди. 11 йил давомида вақти-вақти билан учрашувларга қарамай никоҳ узоқ давом этмади. Беливо ҳам фарзандларини соғинганини кўп таъкидлаган. У Монреални қизи 18, ўғли 20 ёшда бўлганида тарк этган. Кейин Жан бобо бўлди, лекин неварасини биринчи марта фақат 5 ёшида кўришга муваффақ бўлди.


Шунга қарамай, Беливо бундан афсусда эмас. Жан Daily Mail нашрига Канаданинг чекка ўрмонларида бўлган саргузаштлари ҳақида гапириб берди, у ерда ҳозирда ўзининг “орзусидаги уй”ни қурмоқда. Беливо аввалроқ “Ўзимни топиш” китобини нашр этган ва бошқа саёҳатга чиқиш имкониятини истисно қилмайди.“Ўзимни топиш: дунёни пиёда кезган одам ҳикояси” асари маънавий изланишлар ва узоқ сафарнинг энг ёрқин таассуротлари ҳақида ҳикоя қилади. Муаллифнинг айтишича, мамлакатларни кезиб юраркан, у учун янги ҳаёт бошланган ва бутунлай бошқача инсон дунёга келган. У атрофидаги дунёнинг гўзаллигини сезишни ва бахтли бўлишни ўрганди.


Жамоатчилик саёҳатчининг асарини ҳаяжон билан қабул қилиб, унинг ўзига хос хусусиятларини таъкидлади:


- енгил услуб;


- биринчи саҳифасиданоқ ўзига тортадиган жозибали ҳикоя;


- кулгили ва қизиқарли дақиқалар;


- рағбатлантирувчи ва позитив муносабат.


Оддий ғарблик ўзининг ақлий стереотипларини қандай бузгани ҳақидаги ушбу нашр тезда бестселлерга айланди ва кўплаб тилларга таржима қилинди.


Жа Беливонинг китобидаги айрим жумлалар маъноли афоризмларга айланиб кетган. Қуйида уларнинг айримларини келтирамиз.


  • Ер шарини айланиб чиқиш учун кўп нарса керак эмас: резина шиналар, чироқ... Бир жуфт оёқ кийим, учта ғилдирак, қатъият ва, албатта, муҳаббат. Илтимос, сизга айтмоқчи бўлганларимни эслаб қолинг: севгисиз мен ҳеч қачон бу саёҳатни якунлай олмасдим.
  • Ҳақиқий қувонч жуда оз нарсани талаб қилади – агар сиз кераксиз нарсаларни кўп ўйламасангиз, ҳар қадамда бахт топишингиз мумкин.
  • Агар сизда бирор-бир қадрли орзу бўлса, уни сир тутинг, шунда у энг номақбул дақиқада барбод бўлмайди.
  • Саёҳатни бошлаганимдан кейин бир мунча вақт ўтгач, мен бир нарсани англадим: менда аниқ мақсад йўқ. Мен шунчаки юраман ва фақат йўлда учраган одамлар саёҳатга маъно беради.

Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид