Валюта UZS
  • USD

    12 658.19-100.17

  • EUR

    14 672.11-148

  • RUB

    161.44-1.9

+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+29c

  • Hozir

    +29 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 19-July

+29C

  • Hozir

    +29 C

  • Shanba, 19

    +29 +20

  • Yakshanba, 20

    +29 +20

  • Dushanba, 21

    +27 +20

  • Seshanba, 22

    +28 +20

  • Chorshanba, 23

    +27 +20

  • Payshanba, 24

    +25 +20

  • Juma, 25

    +27 +20

  • Shanba, 26

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Етти ой ўз дарди билан ўзи курашган аёлга I гуруҳ ногиронлиги белгиланди

Соппа-соғ юрган одам тўсатдан дардга чалинса, оғир бўлар экан. Буни ўз бошидан кечирганлар жуда яхши ҳис қилишади.
Жамият
491 08:43 | 29.10.2024 08:43

Жомбойлик Шоҳиста Қобиловани тақдир мана шундай синов билан «сийлади». Туйқус ўзини бошқаролмай, ерга қулади. Аранг кўзини очганида тепасида яқинлари қўл қовуштириб ўтирганини кўрди. «Менга нима бўлди», – дея сўрашга забони айланмади унинг. Салкам бир ой аросатда ётганини кейинчалик билди. Қўққисдан юрак хуружига учраган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар чинакам матонат кўрсатишган эди. Бироқ барибир у тўшакка «михланди».


– Ногиронликни белгилаш ва битта аравача сўраб, кириб-чиқмаган эшигимиз қолмади ҳисоби, – дейди Ш.Қобилова. – Начора, сафдан чиққач, бировга керагинг бўлмай қоларкансан...


Шундай кунларнинг бирида унинг жияни Касаба уюшмалари Федерацияси қошида хотин-қизлар муаммолари бўйича куну тун фаолият юритаётган 1211 рақамли «Ишонч телефони»га сим қоқиб, қариндошига ёрдам сўради. Шундан сўнг қарийб етти ой ўз дарди билан ўзи курашган аёлнинг масаласи назоратга олинди.


– Касаба уюшмалари аралашуви билан ТИЕК комиссияси хулосаси асосида менга I гуруҳ ногиронлиги белгиланди, – дейди Шоҳиста Қобилова. – Мустақил ҳаракат қилолмайман. Шу боис битта аравача бўлса, унда-бунда очиқ ҳавода сайр қилиб, дардимни унутардим. Менга хабар берилишича, бу илтимосим ҳам тез орада ижобий ҳал этиларкан. Касаба уюшмаларига ташаккур!


Нурилла ШАМСИЕВ,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4543 16:57 | 05.08.2023