Фарғонада фош қилинган майнинг фермалар бюджетга 1,3 млрд сўмлик зарар келтирган
Биргина Фарғона шаҳрининг ўзида 3 нафар шахс электр энергиясига ноқонуний уланиб, майнинг қурилмаларини ишлатиб келган.
ДХХ Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 1 млрд 329 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган ноқонуний майнерларни аниқлади.
Жумладан, Фарғона шаҳрида яшовчи:
• 35 ёшли шахс хонадонидаги 11 дона, қуввати 14,85 киловатт бўлган майнинг қурилмаларини яширин равишда электр тармоғига улаб, 320 млн 118 минг сўмлик;
• 53 ёшли фуқаро хонадонидаги 6 дона, қуввати 12,4 киловатт бўлган майнинг қурилмаларини электр тармоғига ноқонуний улаб, электр таъминоти корхонасига 293 млн 284 минг сўмлик;
• 35 ёшли шахс онасига тегишли хонадонда криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, 3 дона майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида 77 млн 585 минг сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган шахс ўз қариндошининг яшаш хонадонида 10 та майнинг қурилмасини электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 2021-2024 йиллар давомида майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиши натижасида, давлат манфаатларига 638 млн 274 минг сўм миқдорида зарар етказган.
Аниқланган ушбу ҳолатларда давлатга етказилган зарар жами 1 млрд 329 млн 261 минг сўмни ташкил этади.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0